Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
62 Қачон қўлсиз киши бўлғай шиновар, Шиноварман деса, ҳеч қилма бовар! Солибдур аҳли суннат роҳи омма, Бу йўлдин чиқмағил ўзга мақома. Дема, тутдум фалон бузрук ишини, Қўя кўрма Набини қилмишини. Ўшал бузрукки соҳиб ҳимматидур, Расулуллоҳнинг хос умматидур. Паямбар қилғонидин қилмағай тош, Агар чандики бўлса кўз била қош. Шариат ҳукмидин ташқи риёзат, Эмас тоат, қабоҳатдур, қабоҳат. Амал қилмоқ учун кирсанг бу йўлға, Керакдур шамъи илм албатта қўлға. Қоронғуда қадам қўйсанг ёзарсан, Агар кўз бўлмаса, йўлдин озарсан. Эрур чунки ажойиб пурхатар роҳ, Қадам қўйсанг, оёғ остидадур чоҳ. Тузук йўл деб қадам ўтру солурсан, Қудуқға тушганинг туймай қолурсан. Кўзунг гар бўлмаса, эй ақли ҳушёр, Асокашсиз қадам ҳеч қўйма зинҳор. Агар олим сўзин хўб тутса омил, Ани омий дема, де «марди комил». Удур жоҳил — билиб муршид ўзини, Қулоқға олмағай олим сўзини. Диёнат беҳидур илми ақоид, Тамурсиз шоха су бермак на фойид?! Бу маҳкам туб шажарни шохи — аъмол, Либоси бўлди тақво, меваси — ҳол. Ажаб аслеки, фаръи фиссамодур, Чиқорур ҳодийи илм раҳнамодур. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 63 Бидуни илм агар қўйсанг анга пой, Тойиб кетсанг сани аҳволинга вой. Иликка домани ҳодиййи илм ол, Чиқиб шояд егайсан мевайи ҳол. Ажабдур ердағи турғон амоға, Узотур илгин асмори самоға. Заифе айса: «Бефиқҳи зарурий Муяссардур манга тоат сурури». Ўқуй билмаса зоҳир лафзи Қуръон, Нечук тафсирини билгай ул инсон? Агар мағзин олибдур марди тоҳир, Нечук қолди кўрунмай қишри зоҳир?! Эрур дин илми чун зардолу, эй дўст, Мулаззаздур анинг ҳам мағзи, ҳам пўст. Биродарлар, будур бу қулнинг арзи, Валий бўлғайму, қилғон тарки фарзи?! Эрур фиқҳи зарурий фарзи айни, Ёмондур турфа нодонлиғни шайни. Бу тарк узра бўлур тарки фаройиз, Нечук бўлғай вале тонгла оройиз?! Агар ул билмаса илми ақоид, ўлур ул акбари осома оид. Анингдек телба касни, эй неку зот, Валий билма, агар кўрсанг кушуфот. Юмуб кўз, уйқуда кўрган била кас, Валий билмас ани марди суханрас. Бу кўрмакдин ўзин билса зиёда, Дегил, отдин тушуб, бўлди пиёда. Бурунғи ҳолидин қилди таназзул, Тушар саркашли қулнинг бўиниға ғул. На яхши ёр, ўзин кўрса гуноқкор, Бўлур кўрган сари қўрқунчи бисёр. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling