Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
58 Ўқурлар омийларға яхши абёт. Ва лекин айтишур беҳуда маъни, Ўзининг йўлиға солмоққа яъни. Аларда бўлмағай ҳеч яхши ниййат, Аёлу аҳлида бўлмас ҳамиййат. Жамиъи жониворлар тушса кўзга, Ҳамиййатлик бўлур тўнғиздин ўзга. Аларнинг феълидур тўнғузға ўхшаш, Шариат мункиридур, оғзиға тош. Аларнинг феълини ким яхши билди, Бўлиб кофир, ёнар ўтға йиқилди. Бўлибдур ҳам тақи бир фирқа пайдо, Оти мўмин вале нафсига шайдо. Йиғарлар порайи бўини йўғонни, Солурлар ўртаға қизу жувонни. Агарчи «равшаний» эрмас, бу авбош, Вале бу иш шариат ҳукмидин тош. Битибдур Бул Ҳасан ул яхши банда, Китоби «Танбиҳуз — золин» ичинда. Бу айғон фирқаким золлу музиллдур, Шариат аҳли бу элдин хижилдур. Инонсун деб тақи бир неча беақл, Қилурлар Хожа Аҳмаддин муни нақл. Худонинг дўсти бўлса Хожа Аҳмад, Қилурму ҳеч мунингдек бидъати бад. Шариатда эди ул офитобе, Қолибдур бизга ул эрдин китобе. Ўшал султон битибдур балки анда, Чиқар мундоғ фариқ охир замонда. » Анингдек фирқа малъуни Худодур, Аларнинг феъли суннатдин жудодур. Бу ишлар бешаку райб, эй мусулмон, Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 59 Ўшал қутби замонға эрди ёлғон. Қаю эрдинки, нақл этса бу ишни, Инонманг зинҳор андоғ демишни. Валий бўлса улуғ йўлдин тоярму, Хилофи шаръи Пайғамбар этарму? Анинг шаънинда ёлғондур бу афъол, Агар чин бўлса, эрмас соҳиби ҳол. Валий билмасмиз ул айғон кишини, Қилиб ўткан экан шайтон ишини. Олиб борса киши аҳлу аёлин, Кўтарур беҳамиййатлик ваболин. Ҳаром ишники тоат билса инсон, Эрур бу эътиқоди номусулмон. Биродарлар, билинглар роҳи Ҳақни, Тутинг душман ўшал айғон фирақни. Қиёмат кун қўшилса жон ила тан, Қўпар ҳар эр ўзини дўсти бирлан. ҲИКОЯТ Паямбар дорида бир кўр гадойи, Тилар эрди келиб чизи Худойи. Туруб эрди қарошиб баъзи азвож, Ғазаб бирлан қароди шоҳи меърож. Дедилар: «Эй шаҳаншоҳи қабойил, Биз андин қочмадук, кўр деб бу сойил». Аларға айди ул султони аброр: « Агар кўр бўлса ул, сизларда кўз бор!» Алар: «Биз билмадук», деб зори қилди, Гуҳарлар кўзларидин жорий қилди. На сўз Пайғамбар азвожиға, эй хок, Алар эрди жамиъи шубҳадин пок. Таажжуб фитналикдур бу замона, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling