Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
70 Таваккул бандани йўлдоши бўлса, Ажаб эрмас қаро тош оши бўлса. Агар қиммат кишининг ёри бўлса, Ажаб йўқ жазралар бозори бўлса. Етар охир таваккул айлаган қул, Таваккул қил, таваккул қил, таваккул. Эрур бир ихтиёри жузъи сандин, Талаб қилғонинга еткурмак андин. Агар тутса Худо қул хотирин пос, Чиқар қар гўшаедин Хизру Илёс. Агар биткарса Мавло қул ишини, Қилур мушфиқ кўзига қар кишини. Агар лутф айласа, бўстон бўлур чўл, Олов ўртасида пайдо бўлур йўл. Ўтарда аждар оғзин сурса пойинг, Зиён этмас, омон этса Худойинг. Эгам «қум!» деди, ул қумдин қўпуб чуст, Муҳаббат қумқумидин қил ўзинг шуст. Бузуғ ерда ётиб бўлмас ишинг беҳ, « Маконан тоййибан фазҳаб биавниқ». Агарчи бўлса санда ахлу фарзанд, Яротибдур аларни ҳам Худованд. Ўзи қилди аларни жисм ила жон, Берур албатта жон берган Худо нон. Азиз жон чиқмаса қолибларидин, Камаймас неъмати Ҳақ лабларидин. Саноғлиғ умрдин то жон тутанмас, Яқин билгил, оғиздин нон туганмас. Агар дарё тубида бўлса жойинг, Баҳона бирла еткургай Худойинг. Ғараз, ҳар қайда, эй фарзанди одам, Саноғлиқ рўзи ҳаргиз бўлмағай кам. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 71 Кишининг бўлса мундоғ эътиқоди, Анга бўстон эрур ҳар қайси водий. Вужудинг хору хошоки қолиндур, Ёлинсанг ҳам ҳаво ўчмас ёлиндур. Миниб ҳиммат буроқин чиқ қолиндин, Ёлин маҳкам тутуб, сачрат ёлиндин. Етибдур соли умрунг, эй табаҳ ҳол, Таваккул соли мақсад баҳрина сол. Кириб жон баҳрина, эй нафси золим, Дема, солим манинг етгайми солим. Етар — етмаслигидур ҳукми Рабда, Эранлар шартидур ўлмоқ талабда. Таваккулни талаб қил, одамизод, Югургил каъбаи мақсудға чун бод. Кириб йўлға, кўруб аълому осор, У зун бар деб гумонбар бўлма зинҳор. Бу бормоқда агар бармоқ солур шер, Қачон қайтар таваккул айлаган эр. Хатардин аҳли ҳиммат хира бўлмас, Агар эл тира тутса, тийра бўлмас. Таваккулдин киши ким олса баҳра, Қачон заҳра урар, ғарқ ўлса заҳра. Ема рўзи ғамин ҳеч ерда, эй ёр, Ким асроринг билур, ул яхши асрар. Худоға қилса ҳар ким хўб таваккул, На ерда бўлса, зое бўлмас ул қул. АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК ҲИКОЯТИ Муборак ўғли бир кун озғишиб роҳ, Ажойиб сувсағонда кўрди бир чоҳ. Кечурди кўнглидан: топилди матлуб, Агар далву расан бўлса эди хўб. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling