Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
80 Агар олдингда тифле бўлса ногоҳ, Ёнар ўтға тушарни билсанг огоҳ. Узатмас бўлсанг анга дасти алтоф, Нечук бўлғай мусулмонлиғда инсоф?! Бизингдек шарми йўқ, инсофи иўқ жисм, Бошинда мағзи маъно йўқ қуруқ исм. Ишимиздур риёву ҳийла, тазвир, Қилур айғон сўзимиз кимга таъсир?! КЎЗНИ ҲАРОМДАН ЮММОҚ БАЁНИ Кел э мўмин, агар тарсанда бўлсанг, Кўзингни сақлағил, ҳар қанда бўлсанг. Қуйи бўлсин ҳамиша нуқтайи чашм, Мабодо бўлмағай боло тушуб хашм. Назар қилғунча бад, эй нафси маъйуб, Тушуб кўз нуқтаси кўр бўлғони хўб. Саодатдур назар бўлса қадамда, Тажовуз айлагач, бўлса надамда. Агар қон чашма бўлса чашма, эй меҳ, Хатарлик ерга тушгандин эрур беҳ. На хушдур дийдаи тарсанда бўлса, Ва гар на косасидин канда бўлса. Хатардин юм кўзинг, иълону хийфа, Нечукким юмди қўрқуб БуҲанифа. Юраким соф эрур, деб урмағил лоф, Аларча бўлмағайсан, келтур инсоф. Қароринг қўймасанг, элтиб қароринг, Олур шайтон зимоми ихтиёринг. Бақосиз маъсиятларга бақосиз", Нечук ўз жонингизға ўт ёқосиз ?! Баногоҳ тушса номаҳрамки кўзга, Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 81 Икинчи боқмағил зинҳор у юзга. Икинчи чунки шаҳватдин хатардур, « Ниҳоя»ким китоби мўътабардур. Деди ким боқса номаҳрам юзига, Қуярлар тонгла қўрғошин кўзига. Битибдур «Ширъа»да ул соҳиби базл, Киши ким қилса номаҳрам била ҳазл. Анинг ҳар бир сўзига, эй хирадманд, Бўлур дўзахда то минг йилгача банд. Агар ул илтизом этса харома, Тақи ул нусхада тортилди хома. Қиёмат кунга доругир этарлар, Ани шайтон била занжир этарлар. Лаъин шайтонки бўлғай душмани шах, Анинг бирла бўлур мадхули дўзах. « Хулоса»ву « Хизона», «Шархи Аврод» Битибдур балки чандон нусхада ёд. Жувон хотунки номахрам эмишдур, Салом этмак анга мамнуъ демишдур. Бериб бўлмас, жавоб этса саломи, Эрур аврат анинг савти каломи. Жувон хотунки аврат бўлса овоз, Қабоҳатдур киши ким бўлса дамсоз. Ғараз, э одамий, сақла ўзунгни, Ки номахрам сари солма кўзунгни. Ки номаҳрам сари боқғунча беқил, Бех улким кўзлариға тортсалар мил. Бу дунё мили ўггай бир замонда, Қиёмат милидин тутғай омонда. Қиёмат кун ажаб, шиддатли кундур, Гуноҳкор одам ўғли сарнигундур. Қизар кўб фарқи сар иссиғда чун тос, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling