Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
88 Қачон муҳлат қўярлар бир нафасга. Қўюлмай эркиға судраб ёқадин, Чиқорурлар жаҳони бебақодин. Кейин қайтай деса, бўлмас мажоли, Кетар асли ватанга дасти холи. Будур, эй одам ўғли, ҳасби ҳолинг, Бошингдин анча ўтган моҳу солинг. Қулаққа тиқма ғафлат латгасини, Ема шайтони малъун шаттасини. Суюнма, гар сени дунё суюбдур, « Суюбман» деб, кўзунга қум қуюбдур. Кима кўрсатди бул фони вафони, Азалдин душмани жон билгил они. УМРНИНГ ФОНИЙЛИГИ БАЁНИ Кел э мўмин, яқин билдинг кетарни, Ҳисоби умри бесомон ўтарни. Ўтар дунё учун бўлма гирифтор, Ўлумса йиғмағил монанди кафтор. Агар дунёга ҳирсинг бўлса фажсан, Нажосатни йиғарға калҳамажсан. Эсиз, умринг нажас йиғмоқ раҳйнда, Қолурсан бир куни охир таҳинда. Ўрамчидек ҳамиша тор этарсан, Қаноатсизлигинг изҳор этарсан. Қилурсан риштаи жонинг била қайд, Магасдек, мўрдек қилмоқ учун сайд. Супурса соҳиби хона баякбор, Ўрамчи ҳам кетар, ҳам сайду ҳам тор. Қолибсан танга деб, аҳволи танга Машаққатлар бошингда ранга —ранга. Югурма жийфа кўб йиғмоққа йил—ой, Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 89 Бўлай деб бой, бисотинг бермагил бой. Яқин билгил шуни, эй соҳиби ҳол, Ҳарис эрмас зиёд этгон била мол. Ҳарис улдур, агар дунёйи фони, Йиғай деса муҳаббат бирла они. Агар бўлса кишида моли саҳли, Кўнгул берса эрур дунёнинг аҳли. Бисотида бир арпа қурси бўлса, Ани дун аҳли бил, гар ҳирси бўлса. Кишининг кўнглида бу фони бўлса, Эрур дунё эли бир дони бўлса. Агар бир қулда юз харвори зардур, Агар бўлмаса меҳри, безарардур. Агар минг кўза тилло тушса кўза, Қачон давлат билур, аҳли дил ўза. Қаюдур меҳри йўқ эрнинг нишони, Буюрғон жойиға сарф этса они. Деса, меҳрим йўқ, аммо тутса маҳкам, Эрур ёлғончи ул фарзанди одам. Киши молики беэҳсон эмасдур, Худонинг фазлидур, дунё эмасдур. Дема дунё, чироғи охиратдур, Худойимдин нишони мағфиратдур. Бизоат бўлса ҳам кам, айла инфоқ, Узумдур барги кам раздин сучукроқ. Керак аҳли карам халқ эттали жамъ, Ўзини дамбадам кам этса чун шамъ. Кишининг эътиқоди бўлса солим, Демас, гўру кафанликдур бу молим. Не ғам, иймонли қулнинг ўлганида, Танида бўлмаса уч газ танида. Саломат ўлса иймони билан кас, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling