Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
154 «Аҳад... Аҳад...» деган сўзлари бирбирига қоришиб кетди. Чекилаётган бу азиятлар Оллоҳ йўлида эканлиги, ҳар бир калтак маънавият оламидан юксакларга отилган бир одим эканлиги ҳақидаги ишонч Билолнинг борлиғини қамраб олган эди. Охири ўлим билан тугаса ҳам, абадий саодатга бошловчи йўлга кирилгани ва илгарилаётганига бўлган самимий ишонч... Кўчамакўча аёвсиз судралиб етказилган бу озору ситамлар кечқурун ниҳоясига етди. Болаларга ваъда қилинган мукофот тарқатилди. Эртаси куни кўчалар яна Билолни судраётган болаларнинг кўнгилхушлик масканига айланди. Улар Билолни аямай урар, сўкар, устига тупурар эдилар. Билол сир бой бермасди. Уларнинг «юрюр»лари унга: «Юр Оллоҳнинг розилиги учун», дея эшитиларди гўё. Болалар кўчаларни айланиб чиққач, Макканинг ташқарисига йўл олдилар. Макка водийлари бўйнида аркои билан судралаётган қора танли бир одамни ва уни савалайсавалай, судрайсудрай олдига солиб ҳайдаб кетаётган болаларни ҳазин ва ғамгинлик билан томоша қиларди. Болалар бу одамнинг баъзан: «Бир... бир... бир..» деяётганини эшитишса, баъзан: «Яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз Н оми билан ўқинг. У инсонни лахта қондан яратгандир. Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз қаламни (яъни, ёзишни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаганларини ўргатди», деган тиловати қулоққа чалинарди. Бир куни Умаййа ибн Халаф бу «томоша»ни ўз кўзлари билан кўриш учун келди. Болалар бақирибчақириб Билолни ҳамон судраб юрардилар. Болалар, тўхтанглар! — деди Умаййа. Тўхтадилар. Каттагина бир тош келтиришни буюрди. Бу қоятош икки киши зўрға кўтарадиган даражада оғир эди. Оч ва чанкрқ, неча соатлардан бери тинимсиз судраб юрилган Билолни чалқанчасига ётқиздилар. Қўлоёқларини арқонлаб, икки томонига қоқилган қозиқларга боғладилар. Шундан кейин ҳалиги оғир тонгаи кўтариб, Билолнинг кўкрагига қўйдилар. Бу оғир юк остидаги Билолнинг тили оғзидан осилиб қолган, кўзлари косасидан чиққудай бўлиб олайган, бўйин томирлари срилиб кетгудек бўртган эди. Тагидан олов каби қайноқ тошлар баданини куйдирса, устидан қоятош босар, нафас олишига тўсқинлик қилар эди. Бутун бу жабру ситамларга қарамай, Билол ҳамон «Оллоҳ бирдир» дейишга уринарди. — Хўш, қалай, ҳали ҳам Муҳаммаднинг динида қоласанми? Бу Умаййанинг овози эди. Билол эса, бир гапни такрорларди: — Оллоҳ бирдир, Оллоҳ бирдир... Умаййа жаҳл билан тепиб юборди. Билолнинг буйраги ёрилиб кетай деди. Қасам ичиб айтаманки, Муҳаммаднинг динидан воз кечиб, токи Лот ва Уззога сажда қилмагунингча, шу аҳволда ётаверасан! — деб бақирди жазавада. Аммо Билол ҳушидан кетган эди, бу гапларни эшитдими ёки йўқми — номаълум қолди. * * * Чўғдай қизиган шағал тошлар устига яна бир неча кун ётқизилди, ҳар куни, одатдагидек, устига оғир тошлар бостирилиб қўйиларди. Бир куни мана шундай қийинқистов ичида азобланиб, инграб ётар экан, ёнгинасида шундай суҳбат бўлиб ўтди: — Оллоҳдан қўрқмайсанми, эй Умаййа? Бу бечорага қачонгача азоб берасан? — Уни сен йўлдан урдинг. Энди хоҳласанг, ўзинг қутқариб ол. Бўлмаса, амин бўлки, токи ўлгунича қийнайман. — Хўп, унда менинг таклифимни эшит: Қистос исмли бир қулим бор, хоҳлайсанми, Билолга алмашаман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling