Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
2
исми шарифларига «соллаллоҳу алайҳи васаллам» саловоти қўшилмаган. Бироқ буни Расули 
Акрамга нисбатан хурматсизлик деб тушунмаслик керак. Китобда қўлдан келганича ҳурматга 
риоя қилинган. 
Бугун ҳам марқади муборакларида самимият ила салоту салом айтганларга шаънларига 
ярашадиган даражада муомала қилишларига ишонганимиз Расулуллоҳга (с.а.в.) абадиятлар 
қадар ва олинган нафаслар сонича салоту саломлар айтамиз. 
Оллоҳ таоло сари элтувчи ягона саодат ва ҳидоят йўли бор, у ҳам бўлса, найғамбаримиз 
(с.а.в.) кўрсатган йўлдир. Инсоният эриша оладиган энг юксак ахлоқ қандай бўлиши 
лозимлигини пайғамбаримиз (с.а.в.) шахсан яшаб кўрсатганлар. Бундан бошқа йўл қидирган 
кимса бадбахт бўлур. Уни камситган киши дунё ва охиратда хору зор бўлур. Унга қарши 
чиққанлар алалоқибат балоқазога гирифтор бўлур. 
У зотга бўлган севги — ибодат, у зотнинг шарафли исмларини зикр этиш — саодат, у 
кишининг шафоатларидан маҳрум қолиш — фалокатдир. У зоти шарифга, у зотнинг 
йўлларидан юрганларга, у зотга хос уммат бўлишга ғайрат қилаётганларга саломлар бўлсин. 
«Инсон севгани билан биргадир» ҳадиси хабар берган саодатга эришганларга салом... 
«Бугун бир соатгина Расулуллоҳни уйимда меҳмон қилсам, қандай бахтиёр бўлардим!» 
«Дўконимга бораётганимда, олдимда пайғамбаримиз юриб бораётганларини кўрсам, мен 
ўзим қандай юрган бўлардим?» 
«Мен қатнашаётган мажлисда Набийи Акрам жаноблари (с.а.в.) ҳам ўтирган бўлсалар, мен 
ўзимни қандай тутардим?» 
«Жаноби Расулуллоҳ яшаган Саодат даврида яшаганимда, у зотга ҳурматим қандай 
бўларди?» каби ҳаяжонли саволларни ўзига бера олувчи ва буларни азиз умрида тадбиқ қилиш 
фурсатини топгувчи, ётарда у кишининг севгиси ёди билан уйқуга кетгувчи, уйғонганида у 
зотнинг гул бўйларини ҳидлаш фикри ила турадиган мўминларга саломлар бўлсин... 
Тилим сени сўйласин, қалбим доим сени эсласин, Севгингга тпўқнашмаган қалб кўксимда 
бўлмасин. Мушк гпаратган тупрогингга юзларимни сурмасам, Исён ила чириган кўзларим 
юмулмасин. 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling