Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
* * * 
Эрталаб уйғонгач, юриш тараддудини кўрар эканлар, лашкарга эълон эшиттирилди. 
Абраҳа бир кунлик истироҳат берган эди. Сабаб — Каъбага яқинлашиб қолганликлари бўлди. 
Яхшилаб дам олингач, сўнгра Каъбага ҳужум қилиниши билдирилди. Ўрнидан турганлар яна 
такрор ётдилар. Тоза ҳаводан симириб, ҳамроҳлар ўзаро суҳбатга берилдилар. 
Абу Риғолнинг нонуштасини келтирган одам унинг ҳали ҳам ўрнидан турмаганини кўрди. 
У юзтубан ётар, қўли нарироқдаги бир нарсани олмоқчи бўлгандек узалган эди. Келган одам 
уни уйғотмоқчи бўлди: 
— Ўлганмисан нима бало, тур, эй Абу Риғол! 
Абу Риғолнинг танаси қимирламасди. Аскар хайрон бўлди. Сўнгра бақира кетди: 

Ўлибди, ўлибди! 

Ким ўлибди? 
— Абу Риғол ўлибди, — дея титрарди ҳалиги аскар. Бир соат ичида олтмиш минг кишилик 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
5
бутун лашкар бу нохуш хабардан воқиф бўлди. 
Абраҳа нонуштасини битиргач, хизматкори унинг қулоғига пичирлади: 
— Нима, Абу Риғол ўлибдими? Абраҳа ишонмади: 
— Алжирама, кечгача олдимда эдику?! 
— Султоним, ўлганлиги аниқ. 
— Бориб ўзинг кўриб келчи. Бўлар-бўлмас миш-мишларга ишонаверасанми? 
Хизматчи чикди. Қайтиб келиб, биргина сўз айтди: 
— Ўлибди. 
Абраҳа «бўлиши мумкин» дегандек, бошини қимирлатди ва: 
Зотан, биз ҳам қарийб Маккага келдик. Сўнгра буюрди: — Чуқур қазиб, ўликни 
кўминглар! 
Абраҳа филбон Асвад ибн Мақсудни чақириб, унга бир неча суворий берди ва Маккага 
жўнатди. Асвад Макка томонга бориб, у атрофдаги туяларни ҳайдаб келтирди. Бу туялар 
орасида Макка раиси Абдулмутталибнинг икки юз туяси ҳам бор эди. 
 
* * * 
Макка халқи Муғаммисда тўхтаган катта лашкарнинг даҳшатидан ўзини йўқотиб кўйди. 
Шаҳар катталари Абдулмутталиб раислигида «Доруннадва» деб аталадиган жойда 
мажлисларини ўтказдилар. Бу қадар катта лашкарга қарши урушмоқ ўлим билан баробардир, 
дедилар. Абдулмутталиб йиғилган маълумотларни мажлис аъзоларига етказди. Мажлис 
аъзолари лашкар қўмондони билан учрашишга қарор қилдилар. 
Шу орада «Доруннадва»га Абраҳанинг элчиси келтирилди. 
— Макка раиси ким, мен у билан кўришмоқчиман,— деди элчи. 
Йиғилганлар Абдулмутталибга қарадилар. Элчи унга: Яман ҳукмдори Абраҳа сен билан 
кўришмоқчи, — деди. 
— Мақсади нима? 
— Ҳукмдор: «Мен сизлар билан уруш қилгани келганим йўқ. Фақатгина шу Байтни бузмоқ 
учун келдим. Агар бизга қарши чиқмасаларингиз, мен ҳам қонларингизни тўкмайман», 
деяптилар. 
Абдулмутталиб қарорни айтди: 
—Бизнинг ҳам сизлар билан жанг қилиш ниятимиз йўқ. Кучимиз ҳам етмайди. Урушиш 
учун сабаб ҳам йўқ. 
— Ундай бўлса, ҳукмдорим сени кутмокда. 
— Қани, бошла. 
Абдулмутталиб ёнига икки ўғлини олиб, ҳабаш лашкари томон йўл олди. 
Абдулмутталиб Абраҳанинг чодирига кирди. 
Абраҳа умрида бундай одамни кўрмаган эди: Абдулмутталиб узун бўйли, ғоят хушфеъл, 
юзидан нур ёғилиб турарди. Подшоҳ бирдан юрагининг тез ура бошлаганини ҳис этди. Бу 
одамга оддий кишилар билан гаплашгандек муомала қила олмасди. Тахтидан тушди. Ерга 
ўтирди. Абдулмутталибни ёнига ўтқазди. Таржимон воситасида сўради: 
— Мендан нима истайсан? 
— Одамларинг олиб кетган икки юз туям қайтариб берилишини истайман. 
Абраҳа бу жавобдан ҳайрон қолди. Яна бир бор Абдулмутталибга бошданоёқ разм солди. 
Бирор камчилик тополмади. Эшитган сўзлари 6у инсоннинг сўзлари эканлигига ишонмади. 
Ўртани сукунат қоплади. Абраҳа, боши эгик, ўйланиб қолди. Кейин таржимонга бир нарсалар 
дея пичирлади. Таржимон Абдулмутталибга: 
— Сени кўриб ҳайбатингдан титраб кетдим. Нақадар виқорли, улуғ одамнинг рўпарасида 
турганимни тушундим. Аммо сўзларингни эшитиб, фикрим ўзгарди. Бир неча туянгни қайтариб 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling