Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
ЁСИР ОИЛАСИ ВА АММОР 
Аммор оиласи мусулмон бўлганини эшитиб қолган Муғийра ўғиллари томонидан 
қийинқистовга олинди. 
Амр ибн Ҳишом қабиласининг қуллари бўлган Аммор оиласига қарши қилинаётган жабру 
жафоларга шахсан ўзи ҳам қатнашар, ҳатто назорат этар эди. Барча таклифлар, таҳдиду 
дўқпўписалар ҳам зое кетди, қайтиб бутларга сажда қилмасликлари аён бўлди. Дастлаб 
Амморнинг онаси Сумаййа икки туянинг орасига келтирилди. Бир қўли билан бир оёғи 
туялардан бирига, иккинчи қўли билан иккинчи оёғи бошқа туяга боғланди. Туялар икки 
томонга ҳайдалганда, оёққўлар мумкин даражада керилди, танаси йиртилиб кетгудай бўлди. Бу 
азобуқубатни таърифлашга сўз ожиз эди. Сумаййа оғриқларга чидаёлмай, додфарёд кўтарди. 
Туялар жойларига қайтарилдилар, қўллар бўшашди. Амр ибн Ҳишом Сумаййага 
яқинлашди: 
— Хўш, қалай экан, маза қилдингми? 
— Муҳаммадни инкор этсанг, бу азобуқубатлардан 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
160
ўша заҳоти қутуласан. 
— Ўлсам ҳам уни инкор этмайман, — дея жавоб қилди Сумаййа бўғиқ овозда. 
Амр туякаш хизматкорларига ишора қилди. Шу чоқ бир фарёд кўкларга юксалди... 
Бу пайтда Амморнинг отаси Ёсир ҳам шундоққина хотинииинг ёнбошида қамчи билан 
саваланастган эди. Аммор ва унинг укаси Абдуллоҳга ҳам зулм қилинаётган эди. 
Рамда деб аталувчи даштда оилавий тарзда қийноққа олинган бу инсонлар ёнидан бир 
куни Расулуллоҳ ўтиб қолдилар. Набийи Акрам (с.а.в.) бу аянчли аҳволни кўриб, юраклари 
эзилди. 
— Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи! Сизларнинг 
мукофотингиз жаннатдир. Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи... — дедилар. 
Қум устида судралаётган Ёсир: 
Замон доим зўравонники бўлаверадими, ё Расулуллоҳ?! — деди. 
Бу савол жавобсиз қолдирилди, аммо Иайғамбари Замон: 
— Оллоҳим, Ёсир оиласидан раҳматингни, мағфиратингни дариғ тутма, деб ёлвордилар. 
Қалблари ғам-аламга тўлиқ ҳолда у ерни тарк этдилар. 
Ёсир оиласининг сўнгги куни эди. Сумаййа ҳамон икки туянинг орасида боғлоқлик. 
Туялар тезтез икки томонга ҳайдалар, додфарёд кўтарилар, Сумаййанинг вужуди қоқ иккига 
ажралиб кстаёзгандагина туялар яна жойларига қайтарилар эди. Энг ачинарлиси шунда эдики, 
Сумаййанинг бу қадар азобланишини кўрабила туриб на Ёсир, на Аммор унга ёрдам бера олар 
эдилар. Чунки улар ҳам исканжа остида эдилар. 
Амр қўлидаги шароб тўла косани бўшатдида: 
Сен аслида Муҳаммаднинг ўзига ошиғу беқарор бўлгансан. Шунинг учун унинг динига 
ҳавас қўйдинг, шундай эмасми? — деди ҳақоратлаб. 
Шу дамда бадахлоқ Амрнинг юзига бир туфурса, Сумаййанинг юрагида армони қолмас 
эди. Аммо бу аҳволда шунинг ҳам имконияти йўқ эди. 
— Уятсиз, олчоқ! — дея олди, холос. 
Амр қўлидаги косани ерга улоқтирди, туялар устида ўтирган хизматкорларига кескин 
ишора қилди. Хизматкорлар туяларни шундай қаттиқ савалашдики, жонҳолатда икки томонга 
югуриб, Сумаййанинг танасини иккига бўлиб юбордилар. Бу ҳам етмагандай, Сумаййа сўнгги 
нафасини чиқарар экан Амр қўлига найза олиб, бор кучи билан унга санчди. Сўнгги ва бўғиқ 
бир фарёд кўтарилдию ҳозиргина типирчилаб турган вужуд қимирламай қолди. 
Ушбу онда хизматга доим шай фаришталар Оллоҳ йўлида биринчи бўлиб шаҳидлик 
шарбатини ичиш бахтига муяссар бўлган Сумаййанинг руҳини олдилар. Самовотга учган ва 
юксалган сари маънавий, абадий бир ҳаётга эришаётган азиз руҳ орқасида минг бир азоб билан 
типирчилайтипирчилай ҳаракатсиз қолган танани осонгина тарк этган эди. 
Ислом динида илк имон келтирган Хадичатул Кубро ҳазратлари бўлса, бу йўлда илк 
шаҳидлик мартабасига эришган инсон Сумаййадир. Ҳали унинг орқасидан қанчақанча 
шаҳидлар келади, жонларини Оллоҳ йўлида севасева берадиган юзларча, мингларча кишилар 
унинг қаторидан ўрин оладилар. Аммо Оллоҳга илк восил бўлган шаҳдид ўлароқ, икки туя 
орасида жон олиб жон бераётган бир пайтда Оллоҳнинг энг ашаддий душмани томонидан энг 
маҳрам жойига санчилган бир найза билан шаҳид этилган нозик вужудли Сумаййа барибир 
улариинг олдида туради. 
Сумаййадан кейин эри Ёсир ҳам шафқатсизларча қийноқларга ортиқ дош беролмади. У 
ҳам азиз руҳини жаннати олийага олиб кетиш учун келган фаришталарга топширди. Шу йўсин, 
шаҳидлар дафтарининг илк икки саҳифаси Ёсирлар оиласига бағишланган эди. 
Аммор аввал онаси, сўнгра отасининг оғир азобуқубатлар ичида шаҳид этилганини ўз 
кўзлари билан кўрди. 
Унга ҳамон зулм қилинарди. Кўз ўнгида оғир қийноқлар остида ота-онасининг шаҳид 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling