Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
16 қандай қилиб тўпдек ирғитса, худди шундай бўлган, Рукона нафасини ростлагунча ерга ағанаб тушган эди... Тўртинчи марта яна курашни таклиф этишга андиша қилди. Уни енга олмаслигига юз эмас, беш юз карра ишонган эди. Ўрнидан турди. — Мен гувоҳлик бераманки, эй Муҳаммад, сен тенги йўқ бир жодугар экансан. Худо ҳаққи, ушбу ўртамизда бўлиб ўтган кураш ҳам ақл бовар қилмайдиган ишдир,— деди. — Хоҳласанг, бундан ҳам ғаройиб ҳодисани кўрсатаман сенга. — Кўрсат! — деди Рукона. Пайғамбар (с.а.в.) олдинда турган бир дарахтга қарата хитоб қилдилар: — Оллоҳнинг изни билан ёнимга кел! Рукона кўзларига ишонмай қолди. Ер ёрилган, дарахт худди тупроқ остидан юриб келаётгандай илгарилар эди. Дарахт ўтиб бўлган жой ўша заҳотиёқ яна асл ҳолатига қайтарди. Келди, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қаршиларида тўхтади. Рукона тушиммиўнгимми дегандек бармоқларини тез тишлаб кўрди. Уйғоқ экани бешак, аммо ҳозир қаршиларида турган дарахт бир неча дақиқа олдин юз қадамча нарида тургани ҳам ҳақ эди. Сарвари Оламга (с.а.в.) ўгирилди: — Чин қалбимдан ишонч билан айтаманки умримда бундай сеҳрни кўрмаганман. Энди бу дарахт ўз жойига қайтсинчи. Рукона кўрган бу мўъжизасининг қадрини билмасди, яхшиликка йўймади, Оллоҳнинг қудрати ҳақида ўйлашни ҳам истамади. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга ачиниб қарадилар. Сўнг дарахтга ўгирилиб: — Оллоҳнинг изни билан ўз жойингга қайт, — дедилар. Дарахт келган ерига кета бошлади. Бориб, аввалги жойига ўрнашди. Рукона у ердан том маънода мағлуб ва паришон бўлиб қайтди. Мушрикларнинг ёнига бориб, бундай деди: — Сизлар Муҳаммаднинг ёрдами билан бутун дунёни қошларингизда тиз чўктирсаларингиз бўлади. Мен ундан кўра нафаси ўткирроқ жодугарни умрим бино бўлиб кўрган эмасман. — Нима бўлди, эй Рукона?! — деб сўрашди мушриклар. Рукона бўлиб ўтган воқеани бир бошдан сўзлаб берди. Бир куни саҳобалардан бири: — Ё Оллоҳнинг расули, жоҳилия даврида қилган хатоларимиз, гуноҳларимиз учун ҳам жавобгар бўламизми? — деб сўраб қолди. Даврада ўтирганларнинг кўнглидаги савол эди бу. Ҳар бирларининг ўша даврда озми- кўпми хатолари, гуноҳлари бор эди. Бу хотираларнинг аксариси аламли, одамни уялтирадиган эди. Айниқса, Умар ибн Хаттобнинг бутун вужуди титраб кетди. У қилган гуноҳларнинг сонсаноғи йўқ. Бир неча йилдан бери мўмин-мусулмонларга етказган азиятларининг ўзиёқ бошқа ҳисобга эҳтиёж қолдирмайдиган даражада эди. Ҳамма Расулуллоҳнинг (с.а.в.) жавобларини таҳлика ичра кута бошлади. Ниҳоят, жавоб янгради. — Исломга кирганидан кейинги ҳаётини соғлом тарзда кечирган киши жоҳилия давридаги ҳаёти учун жавобгар бўлмайди. Аммо мусулмон бўлганидан кейин ҳам гуноҳда давом этса, олдингилари учун ҳам жавобгар бўлади. Иродасини яхшилик йўлида қўллай олган мўминлар учун ажойиб бир хушхабар эди бу. Оллоҳнинг чексиз раҳмат ва марҳамати имон келтирган ва имонига содиқ қолиб солиҳ амалларни бажарувчиларни шу зайлда мукофотлар эди. Аммо бу муждани эшитса ҳам, Умар астойдил: «Энди ҳамма нарса бошидан бошланар экан, хотиржам бўлсам ҳам бўлаверар экан», дея олмас эди. Масалан, додфарёд ичида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling