Microsoft Word suv yoqalab ziyouz com doc
Download 324.83 Kb. Pdf ko'rish
|
Erkin A\'zam. Suv yoqalab (kinoqissa)
* * * Жийдазор. Бояги гуноҳкор жувон бир пуштада шумшайибгина ўтирибди. Тиззаларини қучоқлаб олган. Йиғидан кўзлари қизарган. У ердан кўмир бўлагига ўхшаш қоп-қора алланимани олиб, заранг пуштага йирик-йирик қилиб ёзади: «Энди нима бўлади» Бир зум ўйлангач, охирига сўроқ аломати ва иккита нуқта қўшиб қўяди. * * * Зулфиянинг уйи. Чоққина ҳовли. Ҳаммаёқ ораста, саранжом-саришта. Айвон лабида оёқларини осилтириб омонатгина ўтирган Болта Мардон устунга суяниб пинакка кетган. Бир қўлида шляпа. Қамчиси ерга тушиб ётибди. Бу ҳолатни кўрган одамнинг негадир раҳми келади. Ҳовлига югуриб кирган дуркунгина қорача жувон — Зулфия таққа жойида тўхтайди. — Иби, дадажон, қачон келдингиз? Болта Мардон эринибгина кўзини очади. —Дарвозада отингизни кўриб, чопдим. Қачон келдингиз? —Бу нима юриш? Ҳаммаёқ очиқ-сочиқ... — дейди қовоғини уюб Болта Мардон. —Меҳрибон дадажонимдан! — Зулфия чопа келиб отасини қучоқлаб олади, чўлпиллатиб ўпа кетади. — Дорига чиқувдим. Вой, Жаҳонгир уйда эди-ку, ичкарида дарс тайёрлаётувди. Чарчаб, ухлаб қолган-да. Кўп дарс қилади шу бола! — Каттанг кўчама-кўча тўп тепиб юргандир? — Йў-ўқ, ақлли у. Чизган чизиғимдан чиқмайди. Икковиям! Дарсга кетган. Тушдан кейин ўқийди-ку, иккинчи смена. Ўзим ҳалигина мактабдан келиб, биррав... — Дорихонада нима қилиб юрибсан? —Ўтим оғрийди, дада, биласиз-ку. Шунга фебихолми деган янги дори чиқибди. Айб ўзимда. Ҳар балони аралаштириб еявераман. Хай, ўйламанг, тузалиб кетар. Ўзингиз яхшимисиз? Энам? Мактабдан бўшаёлмайман денг, дарсим кўп. Сув ёқалаб юрганмишсиз? Шу иш сизга нима керак, дада? —Тирикчилик-да, қизим. Ўзинг қалайсан? Қийналмаяпсанми ишқилиб? —Зўр! Қийналсам — мана, сиз борсиз. Муртини болта кесмас акаларим, укаларим бор! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling