Microsoft Word suv yoqalab ziyouz com doc
Download 324.83 Kb. Pdf ko'rish
|
Erkin A\'zam. Suv yoqalab (kinoqissa)
www.ziyouz.com kutubxonasi
3 Гузар кўчаси. Болта Мардон отда, одатланганидек, савлат тўкиб боряпти. Елкаларида белкурак, икки ўғил орқасидан келяпти. Ота-болалар сув ёқалагани жўнаган. Муйилишдаги супачада бир мўйсафид деворга суяниб, мудрагандек бир кўйда ўтирибди. Ёз кунида бошида ярғоқ телпак. Кўзи кўрмайди — ожиз. Ўзича минғирлаб хиргойи қилади. Ўзича маст. Ажабо, нимадан сархуш экан у? Зулматда ўтаётган умридан қандай бир нур топди экан? (Дарвоқе, бу кўҳна зотни биз «Эркак» фильмида ҳам учратганмиз.) Болта Мардон жиловни тортади — от тўхтайди. Отлиқ чўнтагидан олган пулни буклаб, орқада келаётган ўғли — новча Ботирга тутқазади-да, чол тарафга имо қилади: элтиб бер. Мўйсафид хиргойидан тўхтаб, пайпаслаб пулни олади. Қорачўғи сўник кўзларида, чечак изидан бужур-бужур юзида жилмайишга ўхшаш бир ифода зоҳир бўлади. — Раис, ўзингизми? — Ўзим, ўзим, Ҳамро бобо. — Бу йигит кенжангиз, шундайми? Хув Тошкандларда ўқийдиган, а? Келган экан-да? Ҳа балли, балли. — Топдингиз, топдингиз! — дейди Болта Мардон Ботирга ғолибона кўз қисиб. — Яхши жойлардан ато этсин, омин! — дея дуо қилади мўйсафид. Сўнг бармоқлари орасидаги пулни тўлғаб сўрайди: — Буни нима қилай, раис? — Хўрозқанд олиб ейсиз, Ҳамро бобо! Кеча денг, раҳматли отам, ошнангиз, тушимга кирибди. Бир тиловат қилиб қўярсиз. Ирими-да. — Тиловат иримига эмас, чин ихлос билан қилинади, раис! — Биламан, биламан. Биз сизга ишонамиз-да, Ҳамро бобо. — Сувга балиқ ташламоққа отланибсиз-да? Болта Мардон яна кенжа ўғлига маъноли қараб қўяди: кўрдингми, авлиё бу чол! — Сувдан балиқ тутмоққа, Ҳамро бобо! — Мен бошқа гапни айтаётибман, рчис. Хизр алайҳиссалом билан Мусо алайҳиссалом бир ёққа кетаётиб эдилар. Хизр алайҳиссаломнинг қўлларида қорни ёриб тозаланган, тузланган бир балиқ бор экан. Шу нимарса ариқдаги сувга тушиб кетибдию балиқ жонланиб, кўзлари шартта очилибди! Хўш, бунисига нима дейсиз? — Худонинг қудрати-да. — Шундай, шундай. Сув келтиргану сувни кўрганнинг йўли ойдин бўлади, раис. Сув — ёруғлик. Ҳув нақлдаги «Яхшилик қилгину сувга от — балиқ билар, балиқ билмаса — холиқ билар» деган гаплар қофияси учунгина айтилмаган! — Бўлди, бўлди, энди тушундим, — дейди Болта Мардон. Чол қўлидаги қоғозни беписандгина ёнбошига ташлаб, дуога қўл очади: — Умрингизга барака берсин, Болтабой, омин! Болта Мардон ҳам юзига фотиҳа тортиб, эгар қошидан жиловни бўшатади. От йўлга тушади. Download 324.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling