Microsoft Word suv yoqalab ziyouz com doc


Download 324.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/20
Sana10.01.2023
Hajmi324.83 Kb.
#1086599
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Erkin A\'zam. Suv yoqalab (kinoqissa)



Эркин Аъзам. Сув ёқалаб (киноқисса) 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
1
Эркин Аъзам 
 
СУВ ЁҚАЛАБ
 
 
Киноқисса 
 
«ЖАННАТ ЎЗИ ҚАЙДАДИР»
(«Шарқ» НМАК Бош таҳририяти, Тошкент — 2007) 
китобидан олинди. 
Кенг-мўлгина ҳовли. Уч томон иморатнинг ўртаси баланд ишком. Ишкомдан нарёғи куюк 
дарахтзор боғ. 
Саратоннинг охирлари. Саҳар чоғи. 
Ўнг қанотда саф тортган олди очиқ ошхона, омбор, сомонхонаю сайисхоналар тарафдан тош 
терилган йўлка бўйлаб олтмиш беш ёшлардаги девқомат, важоҳатли бир одам келмокда. 
Елкасида узун ок яктак, қўлида мис обдаста — хилватда таҳорат олиб қайтмоқда. 
У қўлидаги обдастани ишком остидаги супа четига қўйиб, цемент зинапоядан тўрдаги уйга 
кириб кетади. 
Ичкаридан номоз ўқиётгани эшитилади. 
Энди ўша кишини супа лабида чўнқайиб ўтирган ҳолатда кўрамиз. Супа пойида тик турган 
хотини Мусаллам опа обдастани баланд кўтариб, оҳиста жилдиратиб сув қуймоқда. Сув 
томчилагандек имиллаб тушади. 
Эр ана шу сувга тикилиб алланималарни пичирлайди — кеча кўрган тушини сўзламоқда. 
У пичирлаётир, лекин биз эшитамиз: 
— Тавба... Ажаб туш! Йигитлик даврим эмиш. Мана шу супада худди мана шу тахлит 
чўнқайиб ўтирган эмишман. Тепамда отам, норози, танбеҳ бераётганмиш: «Тутни нимага 
кесдинг, бесўроқ? Сену мени тўйдириб, кийдириб турган дарахт шу эди-ку! Болалигингда ўзинг 
шохма-шох тирмашиб тут териб юрардинг... Ҳе, ноинсоф!» Раҳматли нимадан норози экан
қизиқ... Кампир, — дейди у кейин бошини кўтариб хотинига, — шу супанинг ўртасида тут-
мутимиз бормиди, эслайсанми? 
— Тут? — дейди Мусаллам опа анқовсираб, бўшаган обдастани беихтиёр кўкрагига 
босаркан. — Тутимиз ҳув ана — боғнинг этагида. 
Эр энсаси қотгандек унга бир назар ташлаб, ўрнидан қўзғалади. 
У супадан тушиб, вазмин босиб боғ сари йўналади. 
Мусаллам опанинг қўлидаги обдаста ерга тушиб кетиб, шарақлаб қопқоғи очилади, тагида 
қолган бир-икки томчи тўкилади. 
Мана, уй эгаси, қўли орқасида, боғини айланиб юрибди. Бир-икки дарахтнинг олдида 
тўхтаб, танасини силаб-силаб қўяди, шохларига назар солади. 
Дов-дарахт барг ташлай бошлаган. Баъзилари сувсизликдан қувраб-қовжираб қолган. Ер 
тарс-тарс ёрилиб ётибди. Хуллас, ташландиқ бир манзилнинг ўзгинаси! 
Боғ кезаётган одам, ниҳоят, этакдаги қўшни деворга туташиб ўсган бужур тут тагига келади. 
Баҳайбат дарахт қариб, тепа шохлари қуриб ётибди. Худди кўкка қўл чўзиб фарёд чекаётган 
мотамсаро кампирга ўхшайди. 
Унга тикиларкан, уй эгаси хомуш бош чайқайди: 
— Бу эмас... 
Ҳикоямиз қаҳрамони мана шу киши — Болта Мардон. 


Эркин Аъзам. Сув ёқалаб (киноқисса) 

Download 324.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling