Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
123 — Ҳа, тирикчилик. Қаюм қоровул бир тўрхалта бозорлигимга сер солди. Хиёл кўз олайтди. Бир менга қаради, бир бозорлигимга қаради. — Тинчликми, Деҳқонқул? — деди. — Тинчлик, осойишталик. — Мабодо кайфинг йўқми? — Умримда оғзимга олмаганман, Қаюм ака. Нима эди? — Бозорлигингни кўриб айтаман-да. Кайфи йўқ одам ҳам шундай бозорлик қиладими? — Дастурхонни ободи-да, Қаюм ака. — Дастурхон ободи учун ол, эви билан ол-да. Бундайин бозорлик учун мендайин деҳқон бир ой терлайди! — Ўзимдайин деҳқон-да шу, Қаюм ака, ўзимиздайин деҳқон-да шу. — Манави пистами? Ўн беш сўм-а? Ё, пирим-е, ё, пирим-е! Нарх-навони Худо урмади — мен қутулмадим! Ҳали шу яқинда писта чаққанимни эслай олмайман. Шу қишдаги бир тўйда беш-олтита чақиб эдимми, билмайман. — Сиз шу қишда чақибсиз экан, мен қачон писта чаққанимниям билмайман. Энди, меҳмон атойи худо, Қаюм ака. Ўзбакчилик — ўзбакчилик. — Ўлма! Шу гапдан қолма, Деҳқонқул, кам бўлмайсан! — Шу теваракни меҳмони бўлса гўрга эди. Московдан меҳмон келаяпти, Масковдан. Бари нозик меҳмон. Раисимиз айтди. — Меҳмон келган уйдан барака аримайди, Деҳқонқул, барака аримайди. Меҳмон ризқи ўзидан олдин келади, дейди. Масковчи меҳмон бўлса, унда, бундай қил: бозорга хурмо кирибди. Ҳай, анави ерда сотаяпти, ҳайла! — Қани-қани? — Ҳайла-ҳайла, қозоншляпа савдолашаяпти. Ана шу хурмодан бир-икки кило ол. Масков ёқларда хурмо ўсмайди. Меҳмон ош деб келмайди. Меҳмон меҳмон-да — ҳавасаки ейди-да. Қаюм қоровул айтмиш қатор-қатор хурмолар олдилаб бордим. — Хурмо қанчадан бўлди? — дедим. — Уч сўмдан, — деди. Хурмоларни ушлаб-ушлаб кўрдим. — Хурмо қаерники? — дедим. — Субтропикники, — деди. — Суптропикникидан бир кило тортинг қани. Субтропик боғ шундай олдимизда. Даламиздан йигирма чақирим келади, Бозор дарвоза олдидан икки чўнтак майдаписта олдим. 17 Тўлиб-тошиб уй келдим. Бозорлигимни ошхона қўйдим. Болалар бозорлик ёпирилди. Болалар бозорлик гирдини олди. — Олма, ота, олма! — Ота, анор беринг! — Узум беринг, узум! Бирови олмага қўл узатди. Бирови анорга қўл узатди. Бирови узумга қўл узатди. Болаларни қўлини уриб-уриб ташладим. — Торт қўлингни, торт! — дедим. Болалар кетига қўл бекитди. Болалар қўлтиғига қўл тиқди. Болалар оғзига қўл солди. Болалар мўлт-мўлт қаради. Болалар илтижо-илтижо қаради. Мен бошим билан бозорликка имо бердим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling