Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
120
7
Тонг саҳарда трактор кетига ўн тўртинчи тўрт-бурчак ускуна тақдим.
Ускунада иккита юм-юмалоқ идиш бўлди.
Мен ҳар идишга юз эллик кило-юз эллик килодан уч юз кило дори солдим.
Дорилашдан олдин сут ичиб олишим қарз ҳам фарз бўлди.
Молимиз илла бир кади сут беради — шуни-да мен ичиб олсам, болалар нимани ичади?
Мен сут ўрнида яхдай сув ичиб олдим.
Коржома кийдим. Кўзойнак тақдим. Оғиз-бурнимга заҳарниқоб тақдим. Қўлқоп кийдим.
Трактор кабинасини маҳкамлаб-маҳкамлаб ёпдим.
Тракторни биринчи тезликда ҳайдадим.
Мен саҳармардонда далаларимга заҳар бердим.
Мен тонглай-тонглай далаларимни заҳарладим.
Пуркагич насосларни ўнглаб-ўнглаб дала заҳарладим.
Пуркагичлар бирваракай йигирма-йигирма тўрт эгатга сариқ-сариқ заҳар пуркади.
Цилиндрни олтинчи рақамга қўйиб-қўйиб дала заҳарладим.
Насос босимини ошириб-ошириб дала заҳарладим.
Мен бир гектар даламга тўрт кило қўлансадан-қўланса заҳар бердим. Аччиқдан-аччиқ заҳар
бердим.
8
Тонг тўркади.
Боботоғ узра кун шафақланди. Тонг-тонг шудринглар ол-ол шафақларда кетди.
Мен дала
заҳарлашдан тийила қолдим — бешудринг барг заҳарни тан олмайди!
9
Кун олис бошим айланди.
Кун олис кўзим ёшланди.
Кун олис ичак-қорним томоғимда бўлди.
Ғарра-ғарра қусишдан армоним қолмади.
10
Салқинтоб-салқинтоб оқшом қўнди. Мен тағин дала заҳарладим. Ғўзаларим туси ўчди.
Ғўзаларим сал-сариқ бўлди. Ғўзаларим энтикди. Ғўзаларим ҳансиради.
11
Бутифос барг қовжиратиб-барг қовжиратиб ташлади. Бутифос барг қовуриб-барг қовуриб
ташлади.
Бутифос чала-чала барг тўкиб бошлади.
Бутифосда бор-йўғи битта хосият бўлди — бутифос хом кўсакка зиён бермади.
Хом кўсак бодраб-бодраб очила берди.
Do'stlaringiz bilan baham: