Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
116 Бешикёпғични ўраб-ўраб бешик жойладим. Бешик кунда очилиб-очилиб қолди. Шунда, бешикдаги сонсиз жимжималарга кўзим тушди. Кўзларим кунда қамашди. Бешик гуллари бўлса бордир, дея ўйладим. Тикилиброқ-тикилиброқ қарадим. Бешикдаги жимжималар бир араби ҳуснихат бўлиб кўринди, бир жимжимадор гуллар бўлиб кўринди. Бешикда бундайчикин оҳангжамолар йўқ эди — қаердан бино бўлди? Шу вақт онамиз ҳужрасидан ташқарилади. Кафтини пешонаси соябонлади. Кун қаради. Кун вақтини билмоқ бўлди. Шунда, мени кўрди. — Бешикни нимага томга олиб чиқдинг, ерчилим бўлгур? — деди. Мен миқ этмадим. Онамиз кафтини пешонаси соябонлаб қарашини қўймади. Мен айтмасам бўлмади: — Энди бешик нима керак... — дедим. — Нимага бешик керак эмас? — Энди... бўлди, — дедим. Бешик бўлди... — Шу гапингга номаъқулни нонини ебсан! Олиб туш пастга! — Энди... бешикни ким тебратади? — Болаларимни майда энаси кетган бўлса, мана, катта энаси бор! Мана мен — момоси бор! Олиб туш — ўзим бешик тебратаман! Аллалаб-аллалаб бешик тебратаман! — Майли, олиб тушаман, бора беринг, олиб тушаман. Мен бешиктебратгичдаги жимжималар тикилдим. Жимжималар нима билан битилмиш бўлди, дедим. Шаҳодат бармоғим учини ҳўллаб-ҳўллаб артиб кўрдим. Бир жимжима кўкара-кўкара ёйилди. Билдим — жимжималар кўкқалам билан битилмиш бўлди. Қош-кўз бўягич кўкқалам бўлса бордир? 24 Аёлимиз бешикка бағир берди. Боласига кўкрак берди. Боласи чўлп-чўлп эмди. Аёлимиз боласи бошидан майдагина ойна олди, тўмтоққина қалам олди. Ойнани бешик узра тутди. Лаби билан қалам учини ҳўллади. Аёлимиз қошига қалам суртди. Бир у қошига суртди, бир бу қошига суртди. Бешикдаги боласи миқ-миқ эмди. Аёлимиз турайин деди — бешикдаги боласи кўкрагини қўйбермади. Аёлимиз бешик михланиб-бешик михланиб қолди. Аёлимиз пешонасили билаклари қўйди. Аёлимиз билакларини, бешиктебратгич қўйди. Аёлимиз бешиктебратгич битди: «Ў-ўй, ичим куяяпти, ичим ёнаяпти». «Ичимда бир нима қимирлаяпти». «Ў-ўй, бошим айланаяпти». «Дунё кўзимга қирмиз-қирмиз бўлиб кўринаяпти». «Қирмиз-қирмиз... думалоқ-думалоқ»... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling