Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
112 — Хуллас, Деҳқонқулова... манавиндай! Идеология аёл одам. Эркак бўлса — ўзим билар эдим! Шундай бўлса-да — айтгичимни айтдим. — Катта, — дедим. — Эш борми-йўқми, ишқилиб, кўз очиб дунё кўргандан буён далада ҳалол меҳнат қилди. Этак-этак фарзанд кўрди. Эси бордир-да. Идеология гапимни корламади. — Эси бўлса... ўзига ўзи ўт қўядими? — деди. — Шундай бахт-саодатли замонда-я? — Катта... — Шундай ҳур замонда-я? Тўқликка шўхлик бу! — Катта... — Тўқликка шўхлик бу! Хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлса! Эркаклар билан тенгма-тенг меҳнат қилса! Билмайман, хотин-қизларга нима етишмаяпти! — Катта... — Капиталистик жамиятдагина одамлар ўз жонига ўзи қасд қилади! Бу бизнинг жамиятимиз учун иллат! Мафкурамиз учун ёт! — Катта, у бечора ажал билан олишиб ётибди. Ҳали, одам бўладими-йўқми, билмайман. Шундай экан, нима қиласиз, бир бечорани ёмон отлиқ қилиб... Идеология гапимни корламади. — Эси бўлса... ўзига ўзи ўт қўядими? — дея тўти бўлди. — Эси бордирки, ўзига ўзи ўт қўйибди! Эси йўқ одам ўз жонига ўзи қасд қиладими? Қилмайди, катта, қилмайди! Боиси— шунга ақли етмайди! — Ия, ўртоқ Мелиев, бу қандай фалсафа бўлди?: — Гапни у жигитдан сўраманг, мендан сўранг, катта! Гапни мен гапирдим! Мен фалсафа айтмадим. Мен жигити гап айтдим, жигити! Чин-да, эси кам одамни дунё билан нима иши бор? Эси кам одамни ўз жони билан ўзини нима иши бор? Эси кам одам оғзини очиб юра беради-да, дунё ўзи шундай бўлар экан, деб! — Хуллас, Деҳқонқулова... шизофреничка! Гап тамом! — Ким-ким? — дедим. — Шизофреничка! Ўртоқ Мелиев, шизофреничка деҳқончасига қандай бўлади? — Псих! — Йўқ, далачаси-далачаси? — Телба!.. Тан-жоним қизиди. Қўлларим қалт-қалт этди. Лабларим пир-пир учди. Жоним ҳалқумимга келди! Бисотимда бор ёмон сўзларим билан катталарни тутиб сўкайин, дедим. — Кет, баринг кет! — дея бақирдим. Катталар қотиб қолди. Катталар бир-бирига қаради. — Ия! — деди Идеология. — Эрида ҳам борми дейман, ўртоқ Мелиев? — Ҳа, менда-да бор! Аёлимиз билан лойимиз бир ердан олинган! Бўлдими? Кўнглинг жойига тушдими? Энди, кет! — Мени сенсираманг, ўртоқ бригадир, мени сенсираманг! — Кетмайсанми, кетмайсанми? Теварагим алангладим — бирон нима изладим. Қўлимга маккажўхори пояси илашди. Катталар жойидан туриб кетди. Раисимиз қўлимдаги маккапояга ёпишди. — Деҳқонқул ака, ай, Деҳқонқул ака! — деди. — Тентак бўлманг! — Шулардай катта бўлгандан кўра, тентак бўлганим яхши! — Деҳқонқул ака, эсингизни йиғинг! — Ушламанг қўлимни, ушламанг дейман!.. Раисимиз қўлларимни кетимга қайирди. Мени ўтиргичга босиб турди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 113 Катталар кетига қарай-қарай ичкари кириб кетди. Раисимиз шундан кейингина мени қўйберди. Қўлимдан маккапояни тортиб олди. Холисга отиб юборди. Раисимиз-да катталар кетидан ичкарилади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling