Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
118 «Ичи доим салқин эмиш». Беллик пастламиш сайин битиклар қинғир-қийшиқ бўлиб борди. «Ў-ўй, Темиров агрономни аёллари Самарқандга бориб келибди». «Ҳай бир мадрасалар, ҳай бир мачитлар бор эмиш». «Мадрасалар баланд-баланд эмиш, қараб бўлмас эмиш». «Қарайин, дегичларни рўмоли бошидан тушиб кетар эмиш». «Рўмолим бошимдан тушиб кетсин дегичлар мадраса баландига қарасин эмиш». «Темиров агрономни аёли қарайин деса, рўмоли бошидан тушиб кетибди». «Рўмоли сувга учиб бориб тушибди». «Шунда-да билмабди». «Бир одам, ай хола, рўмолингиз сувга тушиб кетди, дебди». Шундагина бошида рўмоли йўқлигини билибди». «Вой, дебди-да, бошини қўллари билан яширибди». «Мениям рўмолим сувга тушиб кетса экан...» «Мадраса пойида рўмолим бировгина... бировгина бошимдан учиб тушса экан»... Тагтахтадаги битиклар майда-майда бўлди. Чумоли из-чумоли из бўлди. «Ў-ўй, болаларни нафақасини йўқлаб келса бўлмайдими?» «Қодир — 4 сўм туради. Ҳанифа — 6 сўм туради. Ҳалима — 7 сўм 50 тийин туради». «Аёл бошим билан икки марта бордим». «Бир сўрадим — пул йўқ деди, икки сўрадим — пул йўқ, деди». «Сўғин — бормадим ҳам, сўрамадим ҳам». «Одамга бет ҳам керак-да». «Бу киши бўлса, нафақани сен сўра — сен энасисан», дейди». «Шу 4 сўмни сўрагани бетим чидамайди, дейди». «Эркак бўп туриб, бу кишини бети чидамаганда, аёл бошим билан мени бетим чидайдими?» «Аёлга-да бет керак». «Бу киши айтади — ўнинчи болага 12 сўм 50 тийин нафақа беради, дейди». «Бу киши айтади — ўнинчи боладан кейин бораман, дейди». «Бу киши айтади — 12 сўм нафақа бер, дейишга тил боради дейди, бет чидайди, дейди». «Мен ўнинчи болани қаердан оламан?». «Бола беш ёш бўлса — шуниям бермайди, эмиш». «Унда... бола беш ёшдан кейин нима ейди?» Тагтахта адоғидаги беш-олтита битикни ўқиб бўлмади. Аёлимиз адоқ битикларни битаётиб кўзи кетдимикин? Ё, кенжамиз аёлимиз кўкрагини ёмон- ёмон тортдимикин?... Таг-тамал битикларни ўқиб бўлди: «Дунёга келиб нима кўрдим?» «Бешик кўрдим». «Дунё кўриб нени кўрдим?» «Ғўза кўрдим, пахта кўрдим». «Кун кўрдим — ғўза кўрдим». «Тун кўрдим — бешик кўрдим». «Бешик мозорим бўлди, дала мозористоним бўлди». Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling