Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
117 «Ў-ўй, эртага даладан жавоб берса бўлмайдими?». «Бошимни ювиб олсам деб эдим». Аёлимиз иккиқат бўлди. Бешикдаги боласи сутдан қолмайин иккиқат бўлди! Аёлимиз ипакдайин майин бўлди. Аёлимиз ипакдайин сузик бўлди. Кечалари бир ўнг ёғига ўнгарилди, бир чап ёғига ўнгарилди. Аёлимиз кун санади. Аёлимиз тун санади. Санай-санай тонглар оқлади. 25 Кун ёнгандан-ёнди. Дала кундан-да ёнди. Кун калла қайнатди, кун товон куйдирди. Аёлимиз даладан бош олиб кетайин, деди — кетолмади. Бола азиз бўлди, ғўза боладан-да азиз бўлди! Аёлимиз шийпон деворига елка бериб ўтирди. Юзларини осмон тутди. Кўзларини юмди. Оғзини каппа-каппа очди. Мен елкасидан оҳиста туртдим. «Ай, нима бўлди?» — дедим. Аёлимиз кўзларини очди. Тиззаларини ёпди. «Бошим айланаяпти, — деди. — Қоним кам». «Унда, сув ич». Аёлимиз далалар узра жимир-жимир этмиш ҳилга термулди. «Қирмиз-қирмиз... Думалоқ-думалоқ»... — деди. Мен қўлимда ўйнаб юрмиш ғўза гулини аёлимизга узатдим. «Мана! — дедим. — Қирмиз-қирмиз... думалоқ-думалоқ... гул!» Аёлимиз қўлимни қайтариб ташлади. «Бундайчикин эмас», — деди. «Бўлмаса, қандайчикин? Шу гул яхши-да. Идора олдидаги атиргуллар бўлмайди! Ҳиди бўлган билан — маҳсулоти йўқ! Ғўзагул маҳсулдор гул — ҳосил беради! «Одамни кўп майна этмасин». «Майна этаётганим йўқ. Ойнаижаҳон билан киноларда-да аёлига гул беради-ку?» «Ойнаижаҳон билан кинолардаги одамлар қорни тўқ одамлар. Гул қорни тўқларни эрмаги. Гулни еб бўлмайди»... «Бўлмаса, қирмизи думалоғинг ниманг?» Мен жўрттака шундай дедим. Билдим — аёлимиз қирмизи олма, деди. Билдим — аёлимиз қирмизи олмага ерик бўлди! Далада қирмизи олма нима қилади? Қирмизи олма Денов бозорида бўлади! Денов бозори эса қирқ чақиримча келади! Қачон бораман, қачон келаман? 26 Бешикбелликдаги битиклар салмоқли-салмоқли бўлди. Боиси — беллик текис ҳам энлик бўлди. «Уй-ўй, Ҳолиқов иқтисодчи аёлини Тошкан олиб бориб келибди». «Метро дегич автобусга минибди». «Метро дегич автобус узун-узун эмиш». «Ер остидан юрар эмиш». |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling