Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
29

Ётарда тўшагимни ёйиб ётаман. Биров гапиришиб ётади. Биров матал айтишиб ётади. Биров 
ухлаб ётади. 
Шунда, кимё муаллимимиз кириб келади. 
— Туринглар, директор келаяпти! — дейди. Болалар мудраб-мудраб директоримиз йўлини 
қарайди. 
Директоримиз қўли кетида кириб келади. Ўнгида жуғрофия муаллимимиз бўлади, чапида 
физика муаллимимиз бўлади. 
Болалар жойларидан бир туриб олади. 
Директоримиз теварак-бошга қайғули-қайғули назар солади. 
— Ўртоқлар! — дейди. — Мен ҳозир марказдан — бюродан келдим! Вазият ёмон, ўртоқлар, 
ҳа, ёмон! Терим суст бормоқда, ўртоқлар, терим суст бормоқда! Ўртоқлар, қўлни қўлга бериб, 
жон-жаҳдимиз билан меҳнат қилиб, она сутидай оппоқ, ҳалол «оқ олтин»имизни йиғиб-териб 
олайлик! Ўртоқлар, пахта бизнинг кўзимизни эмас, биз пахтанинг кўзини қўрқитайлик! 
Ўртоқлар, кўз қўрқоқ, қўл ботир, жасоратга биз қодир! Бюрода район партия комитети биринчи 
секретари, ҳаммамиз учун ҳурматли ва азиз ўртоқ Мавлонов ана шундай деди, ўртоқлар! 

Директоримиз саҳарлаб наъра тортади: 
— Подъём! 
Мен сапчиб тураман. Уйқу аралаш ташқарилайман. Карахт-карахт бет-қўл юваман. 
— Стройся! 
Мен бўйсира бўламан. Ўзимни бўйсирага созлайман. 
— Смирно! 
Мен таёқ бўлиб қотаман. Муаллимларимиз идиш-тобоқ тарқатади. 
— Ўртоқлар, бир кунлик норма саксон кило! — дейди директоримиз. 
Унинчи синф эътироз билдиради: 
— Колхозчиларни бир кунлик нормаси олтмиш кило-ку, домла? 
— Тўғри, олтмиш кило! Лекин сизлар ёрдамчисизлар! Ёрдамчилар колхоз ҳисобидан овқат 
ейди! Қўшимча йигирма кило ана шу кунлик овқат учун ушлаб қолинади! Тушунарлими? Қани, 
пахта фронти сари олға, ўртоқлар! 
Унинчи синф олдинда боради. «Ўқувчи ёрдамчиларга алангали салом!» дегич алвон кўтариб 
олади. 
— Қўшиқ айтаман десаларинг, партия-совет қўшиқларидан айтинглар! — дейди 
директоримиз. 
Аммо биров-да қўшиқ айтмайди. 
— Фронт, фронт дейди, — дейди болалар, — фронтда пулемёт беради, автомат беради. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling