Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
7 
Мен умримда илк бор... илк бор пахтазор дея аталмиш дала билан юзма-юз бўламан. 
Мен умримда илк бор... илк бор ғўза дея аталмиш ниҳол билан юзма-юз бўламан. 
Пахтазор бошида серрайиб қоламан. Этагимни қандай бойлашимни билмайман, ўнинчи 
синфдан сўрайман. 
Ўнинчи синф жеркиб ташлайди. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
Мен энди Адабиётга юз соламан. 
Адабиёт этагим икки
учини белимга айлантириб бойлайди. Тағин икки учини бўйнимга осиб 
тугади. 
Мен умримда илк бор ғўза анқаямаи. 
«Эбо-эй, мунча пахта! — дея хаёлланаман. — Шуларни барини териб оламанми? Олдин 
қайси бирини оламан? Юқоридагини оламанми ё қуйидагини оламанми? 
Ғўза учида турмиш пахтани қўшқўллаб ушлайман. Кафтларим жиққа шудринг бўлади. 
Бир чаноқ пахтани чўзиб-чўзиб тортаман. Кафтларимда уқалаб-уқалаб оламан. Пуфлаб-
пуфлаб шудрингини қуритаман. Сўғин —этагимга соламан. 
Этагимни ланг очиб қарайман — бир чаноқ пахта этагим бир бурчида оппоқ моякдай бўлиб 
туради. Аранг кўринади! 
Этагимни кўтариб-кўтариб қарайман. Мунча чуқурни қайтиб тўлдираман, дея ўйлайман. 
Ҳафсалаларим пир бўлади. Ғўзаларга эриниб-эриниб қарайман. Ўнг-чапларимга эриниб-
эриниб қарайман. 
Ўйнаб қўяй, пахталаридан, ўйнаб қўяй, шу пахта дегични ким ўйлаб чиқарди экан-а, дейман. 
Болалар олдинлаб-олдинлаб боради. Бошлари пахта ичида кўриниб-кўринмай боради. 
Белларим оғриб-оғриб қолади. Қўлларим толиб-толиб қолади. 
Қаддимни кўтариб-кўтариб керишаман. Кетимга чалқайиб-чалқайиб керишаман. 
Шунда, бир маза қиламан, бир маза қиламан! 
 
8 
Бир маҳал Физика қабатимдан келиб қараб туради. 
Мен бир қўлим билаи ғўза учидан ушлаб тураман. Бир қўлим билан ғўза пахталарини биров-
бировлаб териб оламан. Пахта чанг-ғуборларини пуфлаб-пуфлаб этагимга соламан. 
Физика оғзини ушлаб-ушлаб кулади. 
— Ай, Деҳқонқул-а, Деҳқонқул! Нимага кейинда қолаяпсан десам, гап буёқда экан-да, — 
дейди. — Ким айтади сени, оғироёқ боши билан ҳаммадан кўп пахта терган Болхин 
теримчининг боласи деб? 
Физика чин айтади — катталар ўз вақтида онамизни ана шу Сталин колхозига пахтага 
ҳайдайди. 
Онамиз оёқ тирайди, оғироёқман, дейди. 
Катталар, пахта оғироёқни билмайди, дейди. 
Онамиз тонгдан шомгача пахта теради. Мусобақада ғолиб бўлади. Байроқ олади. Сурати 
билан рўзномада чиқади. 
Ой-куни бўлмаса-да, онамизни эгатда дард тутади. 
Онамиз эгатда ичларини ушлаб-ушлаб вой-войлайди. 
«Эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлмай мен ўлайин-а! — дейди. — Шарқда машъал бўлмай 
мен ўлайин-а!» 
Оппоқ далани чала чақалоқ овози олади... 
Физика кўз-кўз этиб пахта теради. 
— Ана, ана! — дейди. —Кўраяпсанми? Ғўзани ушлаб турма — ғўза қочиб кетмайди. Икки 
қўлинг ҳам чаноқда бўлсин. 
Мен Физика айтмишдайин тераман. 

Кимё қийтиқда кафт карнай этади. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling