Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
23 
Пахтакорлар ёрдамчиларга ўлигини ташлаб олади. 
Далада нима иш бўлади — бригадир директоримизга келади. 
— Пахта ортишга учта бола беринг. 
— Пахта туширишга иккита бола беринг. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
Дори сепишга битта бола беринг, — дейда. Бригадир айтмиш ишлар қнйин ишлар 
бўлади. Қийин бўлса-да, болалар мен борайин-мен борайин, дея талашади. Боиси — болалар 
бир кун бўлса-да, пахта теришдан қутулайин, дейди. 
Директоримиз бундайчикин ишлар учун оз терувчиларни жўнатади. 
Эрталаб бригадир тағин сарғаяди. 
— Самолётга йўл кўрсатувчи беринг, — дейди. 
Бу сафар катта болалар ўзларини олиб қочади. Талашиб-тортишмайди. 
— Жамолиддинов! — дейди директоримиз. — Олға! Мен бўйсирадан отилиб олдинлайман. 
Директоримиз қалами учи билан мени брагадирга кўрсатади. 
— Мана, манавнни олинг! — дейди. Бригадир мени бош-оёқ қараб олади. 
— Домла, буниншз ғўзалар ичида кўринмайдию? — дейди. 
Бўйсира пиқ-пиқ кулади. 
— Кўринади! — дейди директоримиз. — Байроқча дастасини узунроқ қиласиз — кўринади! 
Бригадир мени улкан туткунда олдига эргаштириб боради. 
Туткундада бир одам байроқ ясаб ўтиради. 
— Сопини узунроқ қил, — дейди бригадир. — Манавини бўйига қараб қил. 
Байроқчи одам бўй-бастимдан лаб буради. 
— Жонлироғи йўқмиди? — дея тўнғиллайди. Байроқчи калтароғини ташлайди. Узунроқ 
хода олади. Хода учига бир қулочлик чўпни қоқ белидан михлаб қоқади. Уч қаричча 
қуйироқдан тағин бир чўпни бел қилиб михлайди. Хода бир тарафига оппоқ сурп ёйиб тикади. 
Тағин бир тарафига қизил сурп ёйиб тикади. 
Байроқ — қовунпалак қўриқловчи мисол бўлади. 
Байроқчи байроқни олдимга дўқиллатиб қўяди. 
— Ана, дафтар-қалам! — дейди. 
Мен байроқни кўтариб-кўтариб кўраман. Бир қўлим билан кўтаролмай, қўшқўллаб аранг 
кўтараман. 
«Оғир бўлса-да майли, — дейман. — Ўлиб пахта тергандан кўра, шуни кўтариб юра 
бераман». 
Байроқчи мени далама-дала эргаштиради. Юражак йўлларимни тайинлайди. Туражак 
жойларимни тайинлайди. Бажаражак юмушларимни бот-бот баёнлайди. 
Байроқчи ажи-бужи дорилар билан булғанмиш жанда чопон беради. 
— Манави танапўш, — дейди. — Жайдари танапўш. Танапўш чопон йиртиқ-йиртиқ бўлади. 
Танапўш чопон қўланса ис-қўланса ис бўлади. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling