Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
2 
Уйимизда нимамиздир йўқдай бўлди, уйимизда нимамиздир камдай бўлди.
Бола-бақраларимни қарадим, — бари омон-эсон бўлди. 
Мол-ҳолларимни санадим — бари тугал бўлди. 
Товуқларимни санадим — товуқларим-да тугал бўлди. 
Унда кимим йўқ бўлди, унда нимам йўқ бўлди? 
Мен ўйлаб-ўйлаб топдим — айвонимиз шипида ҳаёт қечирувчи қалдирғочларимиз йўқ 
бўлди. 
Қалдирғочларимиз қаёққа кетмиш бўлди? 
Қаёққа бўларди — Афғонистонга-да. Амударё ўнг бети Афғонистон-да. Илиқ юрт оти 
бўлади — қалдирғочлар юрти бўлади-да. 
Қалдирғочлар афғон юртга сафарлабди — куз охирлабди-да. 
 

Бир далам юзи оппоқ-оппоқ бўлди. Бу не бўлди? Эрта тушмиш қор бўлдими ё қиров 
бўлдими? 
Бир вақтлар ана шу далам ғуж-ғуж қамишзор эди. Қирғовулзор эди. 
Деновдан беш-олти қур келди. Қурлар ана шу қамишзорни теп-текислади. Пол-поллади. 
Шолипоя этди. 
Қамишзорда шундаям шоли бўлмоқлик қилди, шундаям шоли бўлмоқлик қилди-е! Қурлар 
ўз шолисини ўзи ташиб ололмай қолди! 
Шунда қурлар бизга-да бир халтадай гуруч берди. 
Ана шунда қозонимиз гуруч кўргандай бўлди! Ана шунда қорнимиз палов егандай бўлди! 
Аммо... катталар қурларни кўп кўрди. 
— Ўзбекистон Қурия эмас! — дея дўқлади. 
Шу-шу — қурлар қорасини қайтиб кўрсатмади. 
Шолипоя пахтазор бўлди. 
Мен мазкур даламни сувлаб эдим — ер усти сувни ер остига қараб сингди-сингди — ер ости 
суви билан қўшилди. Шунда, ер ости суви тупроқ қил-қил нозик йўлларидан ер бетилаб келди. 
Ер ости суви ер бетида буғланди-буғланди — ҳаволаб учиб-учиб йўқолди. 
Ер бетида ана шу оппоқ-оппоқ тузлар қолди. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
47
Мен ушбу даламни учта полладим. Полларни тизза бўй-тизза бўй марзаладим. Марзаларни 
бел юзи билан тарс-тарс уриб зичладим. 
Полларни айлантириб ариқ қазидим. Ариқ энди бир кетмон энича бўлди. Ариқ чуқурлиги 
тизза бўйича бўлди. 
Учта полни-да лаболаб-лаболаб сувладим. Кўллатиб-кўллатиб сувладим. 
Кечаю кундуз пол айландим. Марзалаб бўйлаб-бўйлаб айландим. 
Сув марзаларни уриб кета берди-уриб кета берди. 
Мен сув уриб кетмиш жойларни кетмон билан битай бердим-битай бердим. 
Сув кўллади-кўллади — далам шўрини остига босиб-босиб юбора берди. Далам шўрини ер 
ўлик қатламига чўктириб-чўктириб юбора берди. 
Ер бетида қолмиш шўрни эса сўриб-сўриб ола берди. Оқова сув бўлиб оқиб-оқиб кета берди. 
Шўр даламни икки бор ана шундай кўллатиб-кўллатиб сувладим. 
Шўр далам шўрдан фориғ бўлди. 
4 
Далаларим узра мезонлар учмай қолди. Далаларим узра сокин ҳам ғамгин бир ҳолат чўкди. 
Далаларим мудраб-мудраб олди. 
Далаларим кўз илиб-кўз илиб олди. 
Далаларим уйқуга кетди. 
Мен энди далаларимга қўл уришдан тийилдим. 

Далаларимдан қор ариди. 
Узун қиш қорайиб-қорайиб ётмиш далаларим ерранг-ерранг бўлди. 
Далаларимда омонат-омонат қотиб ётмиш кесаклар умалиб-умалиб тупроқ бўлди. 
Далаларим кўпчиб-кўпчиб қолди. 
Далаларим тўлғонди. 
Далаларимдан оппоқ-оппоқ ҳовур ҳаволанди. Далаларимдан элас-элас овоз ҳаволанди. 
Овоз далаларим остидан келдими ё олислардан келдими — билиб бўлмади. 
Далаларим хўрсинди. 
Овозда ранг-рўй-да бўлмади, овозда бўй-баст-да бўлмади. Овоз дейин дедим — овозга 
менгзамади, овоз демайин дедим—овоз шундай пешонамдан келди. 
Далаларим энтикди. 
Далаларим уйғонди. Далаларим кўз очди. 
Далам мени имлади, далам мени чорлади. 

Бир тонна гўнгга йигирма кило калий аралаштирдим, йигирма кило фосфор арашлатирдим. 
Далаларимга сепиб-сепиб ташладим. 
Ер — хамир, ўғит — хамиртуруш бўлди. 
Далаларимни такрор шудгорладим. Далаларим чет-четлари чала қолмасин учун чорсилаб-
чорсилаб шудгорладам. 
Шудгор кетидан Дилнавоз солдим. 
Дилнавоз — длина базовой гридёр нож — 4, дегич техника. У ер текислайди. Узунлиги ўн 
қадамни олади. Тўрт оёғи билан тўрт қулочлик кетмони бўлади. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling