Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
43
Йиғламаган бола қолмайди.
Мен бари айбни ўзимдан кўраман.
— Ғўза ичида ухлама, деганимда, Зиёд ошнам кетмас эди... — дея йиғлайман.
31
Бир оёғим тўшакда бўлади, бир оёғим футбол майдонда бўлади.
Шунда, тимирскиланиб-тимирскиланиб юрмиш қизларга кўзим тушади.
Қизлар-да футбол майдонга қатнар бўлибди-да, дея ўйлайман.
Гап-сўзлардан билиб оламан — йўқ... ундай эмас бўлади,
Бугун чин арафа бўлади.
Қизлар бурчак-бурчакларда тўда-тўда бўлиб соч ювади.
Қизлар саҳарда турнақатор далалайди. Қизлар бир хушрўй бўлади, бир хушрўй бўлади!
Қизлар қошида кўк-кўк ўсма бўлади. Қизлар юзида ялт-ялт мой бўлади. Қизлар либосида
бўй-бўй атир бўлади.
Айниқса, ўнинчи синф Зулайҳодан хушбўй-хушбўй атир анқийди.
Мен беихтиёр Зулайҳо кетидан эргашаман. Зулайҳони тўйиб-тўйиб искайман.
Зулайҳо эгат тушади.
Мен Зулайҳо бнлан иргама-ирга эгат тушаман.
Мен бурнимни Зулайҳо тарафга қаратиб-қаратиб пахта тераман. Қўлим чаноқда бўлади,
бурним Зулайҳода бўлади.
Мен Зулайҳони искаб-искаб пахта тераман!
Do'stlaringiz bilan baham: