Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
32 Туш маҳал бир момо эшак миниб, келади. Мен момони дарров танийман — момо Зиёдни онаси бўлади. Кўнглим бир орзиқиб олади. Зиёдни онаси эшагидан тушади. Теварак-бошга қарайди. Муаллимларимиз тараф юради. Зиёдни онаси муаллимлар билан гапиришиб ўтиради. Физика мени имлайди. — Момони штабга олиб бор, — дейди. Мен Зиёдни онаси оёғидан олиб юбораман. Зиёдни онаси тўқимга жойлашиб ўтириб йўл олади. Мен эшак қабатида бораман. Йўлда Зиёдни онааи инқиллаб-инқиллаб боради. Бир оғиз-да гапирмай боради. Мен эшак ётоқ олди толга қантараман. Зиёдни онасини ётоқ эргаштираман. Зиёдни онаси ётоққа бир сидра қараб олади. — Улимнинг жойи қаерда? — дейди. Мен Зиёдни жойини айтаман. Зиёдни бўхчаси ҳалиям жойида турмиш булади. — Манави бўхчаси, — дейман. Зиёдни онаси бўхчани олади. Бўхча уёқ-буёғини қарайди. — Ҳа, шу, — дейди. —Улимники... Зиёдни онаси бўхчани қўлтиқлаб ташқарилайди. Зиёдни оиаси тол остида бўхчани очади. Ичидан Зиёдни кийим-кечагини олади. Икки тол ораси симга қоқиб-қоқиб ёяди. Зиёдни онаси соялаб ўтиради. Билакларини тиззаларига қўйиб ўтиради. Зиёдни кийим- кечагига қараб ўтиради. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 44 Зиёдни кийим-кечаги офтобиёрда сарғайиб-сарғайиб туради. Зиёдни онаси бетини билакларига босади. Зиёдни онаси из-з-из-з йиғлайди. Зиёдни онаси юм-м-юм-м йиғлайди. Мен Зиёдни онасига қўшилиб йиғлайман. — Бари айб мендан бўлди, — дейман. — Ғўза ичида ухлама, деганимда, Зиёд ошнам кетмас эди... Мен кўзларимни қўлим сирти билан артиб-артиб йиғлайман. Мен Зиёдни уст-бошнга қараб- қараб йиғлайман. Шунда, кўз олдим жимир-жимир этади. Жимир-жимирни офтоб зиё деб бўлмайди. Мен тағин-да яқин бориб қарайман, Кўзларимни артиб-артиб қарайман. Зиёдни уст-боши ғиж-ғиж... бит бўлади! Тикишлардан бит уради! Йиртиқлардан бит уради! Офтобиёрд 1 ғимир-ғимир этади! Мисоли нур жимирламиш бўлади! Юзларим лов-лов ёнади —Зиёд учун-да орланаман, ўзим учун-да орланаман! Боиси — баданимда ғимирламиш битларим Зиёдни битларидан зиёд бўлса бўлади — кам бўлмайди! Мен юзларимни чет бураман. Мен кўзларимни олиб қочаман. Зиёдни онаси энди овоз бериб-овоз бериб йиғлайди. Шунда, штабдан директоримиз чиқиб келади. — Нима гап, ўртоқлар? — дейди. Директоримиз Зиёдни онасини кўриб ранги ўчади. — Бизда нима айб, момо, — дейди директоримиз. — Бизда нима айб. Буни ўз оти ўзи билан пахта фронти деб қўйибди. Фронт қурбонсиз бўлмайди. Директоримиз Зиёдни онаси елкасига қўлини қўяди. — Болани ўзи пахта ичида қолибди-да, — дейди директоримиз. — Ким билади, бирон нимага йўлиққанми. Сизлар эскичани яхши биласизлар-ку... Мен директоримиз кўрмасин дея, Зиёдни уст-бошини симдан тортиб-тортиб оламан. Бўхчага солиб-солиб қўяман. Директоримиз Зиёдни онасини қишлоғимизга қайтариб жўнатмоқчи бўлади. Аммо Зиёдни онаси кўнмайди. — Улим йўлиққан жойни кўрсатинглар! — дейди. Директоримиз менга имо беради. — Майли, олиб бор, — дейди. — Кейин, қишлоқ йўлига солиб юбор. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling