Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
52
Аёл кўзларини олиб қочди. Аёл далалар узра разм солди. Аёл оҳиста-оҳиста бош ирғади. 
— Ўртоқ раис? —дея мажнунтоллар тараф йўл олди. 
Раисимиз лаббайгўй бўлиб-лаббайгўй бўлиб борди. 
Аёл мажнунтоллар остида одимлади. 
Раисимиз аёл кетроғида одимлади. Аёл оғзига қараб-қараб одимлади. 
Тағин, катталар чақирса эшитмай қолмайин дея, мажнунтоллар ортидан бориб турдим. 
Катталар йўталса бўлди — чопқиллаб бораман дея, қулоғимни динг этиб турдим. 
— Машъал бригадирингиз шуми, ўртоқ раис? — деди аёл. 
— Шул-шул, — деди раисимиз. — Деҳқонқул шул! 
— Деҳқонқул... классический от! Лекин шу… 
— Чин, пича ўқимаган, чин. 
— Гап ўқишда эмас, ўртоқ раис. Юқоридан партия-ҳукумат арбоблари ташриф буюриб
илғор пахтакорингизни кўрсатинг деса, қандай қилиб кўрсатамиз? 
— Кўрсата берамиз, нима қипти? 
— Институтда эстетикадан неча баҳо олгансиз? Тўғри, аввало меҳнат. Лекин меҳнат ўз 
йўлига; Илғор пахтакор учун ташқи кўриниш ҳам керак. Илғор пахтакор партия-совет 
арбоблари билан қўл олиб-қўл беради. Илғор пахтакор мажлисларда, матбуотда чиқишлар 
қилади. Бу кўриниш билан қандай қилиб чиқиш қилади? 
— Бет-боши туппа-тузук-ку, Клара Ходжаевна? 
— Илғор пахтакорингиз бетидан бузилган пес-ку? Кўнглимни айнитиб юборди-я!.. 
Раисимиз... бет-бошимни оқлади. 
16 
Ўзбекистон ўз оти ўзи билан жануб бўлди. 
Бизнинг Сурхон жанубни жануби бўлди. 
Сурҳон жазирамаси жазирамани жазирамаси бўлди. 
Сурхон саратони саратонни саратони бўлди. 
Тошкент радиосида ҳарорат ўттиз бўлди, бизнинг Сурхонда қирқ бўлди. 
Тошкент ойнаижаҳонида ҳарорат қирқ бўлди, бизнинг Сурхонда эллик беш бўлди. 
Сурхон саратони кўз очирмади. Сурхон саратони киприк қоқтирмади. 
Кўз очмаса, тағин бўлмади — ғўза қараб турмади! 
Ғўза кун санади! Ғўза учун ҳар бир кун ғанимат бўлди. 
Мен кўзларимни қисиб-қисиб кетмон чопдим. Мен қўзларимни қисиб-қисиб ғўза ўтоқладим. 
Мен кўзларимни қисиб-қисиб пахта тердим. 
Жазирама жингиртоб-жингиртоб қафсига олди. 
Мен бор ҳол-қувватим билан кўз қисдим. Мен бор диққат-эътиборим билан кўз қисдим. Мен 
бор ақл-фаросатим билан кўз қисдим. 
Шунда, пешонамда чуқур-чуқур ажинлар чизиқ тортди. Шунда, ёноқларимда узун-узун 
ажинлар чизиқ тортди. Шунда, лабларимда майда-майда ажинлар чизиқ тортди. 
Бутун бет-бошим биж-биж ажин бўлди. Бутун бет-бошим ғуж-ғуж ажин бўлди. 
Бет-бошим бет-бош бўлмади — дарз-дарз ер бўлди. Бет-бошим бет-бош бўлмади — қақроқ-
қақроқ ер бўлди. Бет-бошим бет-бош бўлмади — шўр-шўр ер бўлди! 
Мен қирқ даража саратондан ана шу ажинларим остида кун кўрдвм. Мен эллик даража 
жазирамадан ана шу ажинларим остида жон омонладим. 
Мен чилла дея аталмиш дўзахдан ана шу ажинларим остида жон ҳовучладим. 
Саратон куйдира берди-куйдира берди — ўлмаган ана шу ажинларим бўлди. 
Мен соя-салқинда бет-бошимни бўш-бўш қўйдам. Мен соя-салқинда кўзларимни эмин-эмин 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
очдим. 
Ана шунда қоп-қора ажинларим ёйилди. Ана шунда қоп-қора ажинларим остида тилим-
тилим йўллар кўриниш берди. Ана шунда қоп-қора ажинларим остида тарам-тарам йўллар 
кўриниш берди. Ана шунда қоп-қора ажинларим остида ҳалқа-ҳалқа йўллар кўриниш берди. 
Тилим-тилим йўллар қизғиш-қизғиш бўлди. Тарам-тарам йўллар оқиш-оқиш бўлди. Ҳалқа-
ҳалқа йўллар оқимтил-оқимтил бўлди. 
Илк бор кўрмиш одам бетидан бузилибди, дея ўйлади... 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling