Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
12 
Ҳаво билан ер ҳарорати ўн даражадан остида чигит бўртади — аммо кўкармайди. Чигит 
бўртик-бўртиклигича чириб тамом бўлади. 
Ҳарорат ўн икки-ўн тўртда чигит экса бўлади. 
Айни кунлар ана шундай кунлар бўлди! 
Чин, далаларимда ҳарорат ўлчагичим бўлмади. Ҳарорат ўлчагичга куним-да қолмади. 
Мен далаларим ҳароратини вужуд-вужудим билан билдим. Мен далаларим ҳароратини тан-
жоним билан туйдим. 
Мен далаларим ҳароратини ердан бир ҳовуч тупроқ олиб билдим. 
Вужуд-вужудларим айтди, кафт-кафтларим айтди: ана энди эк, деди. Бугундан ҳаялласанг 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
— дала бети қуриб қолади, деди. Сўғин, чигит кеч униб чиқади, деди. Ундан сўғин, кўкартириш 
учун чигит сув бериш лозим бўлади, деди. Унда-да сўғин, чигит сув далани қотириб ташлайди, 
деди. Оқибат —чигит ёппа барака униб чиқмайди, деди. Ёмондан-ёмони — кеч экилмиш чигит 
камҳосил бўлади, деди. 
Мен тракторни дала ўнгардим. 
Уч сантимдан саёз чигит экиб бўлмайди. Далабет дарров нам олдиради. Чигит намсиз бетда 
қолади. Ҳадеганда кўкара бермайди, Кўкарса-да — ёппа барака кўкармайди. Битта-битта 
кўкаради. Оқибат — ғўза сийрак-сийрак бўлиб қолади. 
Беш сантимдан чуқур-да экиб бўлмайди. Беш сантим чуқурга ҳарорат етмайди. Беш сантим 
чуқур оҳиста-оҳиста қизийди. Оқибат чигит-да оҳиста-оҳиста унади. 
Беш сантим чуқурни ёриб чиқиш чигит учун ит азоб бўлади! 
Шу боис, мен тўрт сантим чуқурликда чигит экдим. 
Бир қадам пуштага йигирма-йигирма бештадан чигит тушди. 
Чигит нима учун билониҳоя-билониҳоя тушди? 
Масалан, йил серёмғир келди. Дала сернам келди. 
Бир-иккита чигит сернам даладан бўртиб чиқолмайди. Бир-иккита чигит сернам даладан 
ёриб чиқолмайди. Чигит қуввати етмайди. 
Ер оғир-да, ер оғир. 
Масалан, зил-замбилни бир-иккита одам кўтароладими? Кўтаролмайди. Кўпчилик бўлса — 
даст кўтаради. 
Чигит-да шундай-да! Чигит билониҳоя бўлса — ерни даст кўтаради. Чигит билониҳоя бўлса 
— ерни қувват билан ёриб чиқади. 
Далаларимни чигит дори иси босди. 
Мен ўқчиб-ўқчгаб чигит экдим. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling