Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
17 
Аёл билан раисимиз олдин-кетин қайтиб келди. 
— Молодец, машъал бригадир! — деди аёл. — Партия-ҳукуматимизга ана шундай қуёшда 
тобланган пахтакорлар керак! 
— Қуллуқ, —дедим. 
— Бизга қандай хизматлар бор? 
— Хизмат йўқ. Бари нима тўкин-сочин. 
— Ишларингизга муваффақият тилайман! 
— Тағин бир қуллуқ. 
Аёл далаларимни қаради. Оқтупроқ далам экувсиз эканини билиб қолди. 
— Нега ҳозиргача чигит экилмаган? — деди. Раисимиз қириниб йўталди. Баён этиш учун 
шайланди. Яна-тағин менга қаради — ўзинг айт, деган бўлди. 
Мен нима дейин? 
Раҳматлик мактаб директоримизни қизгинаси, чин, оқтупроқ далам экувсиз ётибди, боиси 
— қуриб-қақшаб ётибди, оппоқ чангиб ётибди, дейинми? Оқтупроқ далам мироб марҳаматини 
қараб ётибди, дейинми? 
Мен миқ этмайин қараб тура бердим. 
— Маза йўқ-ку, машъал бригадир? — деди аёл. Энди нима дейин? 
Ўйнаб қўяй, раҳматлик мактаб директоримизни қизгинаси, ўйнаб қўяй, оқтупроқ даламга 
айни шу ҳолида чигит экайин — чигитим унмайди, дейинми? Чигитим унса-да, уч-тўрт 
кўсакликкина нимжон ғўза бўлади, ҳосили бир теримдан ортмайди, дейинми? 
— Бу даламиз оқтупроқ дала... — дедим. Ўйнаб қўяй, қалдирғоч уя турмаккинангиздан 
ўйнаб қўяй, мироб олдин сув берсин, мен олдин оқтупроқ даламни сувлайин, кейин тоблайин — 
ана ундан кейин экайин, дейинми? 
— О, тем более, оқтупроқ! — деди аёл. 
— Шундай, шундай, — дедим. 
— Оқтупроқ ерга биринчи бўлиб экиш керак! Экканда ҳам тиғиз экиш керак! Тўғрими, 
ўртоқлар? 
— Доно фикр! — деди раисимиз. — Ҳикматли гап!
Мен нима дейишимни билмадим - тилим айланмай қолди. 
Аёл ўнг қўл оппоқ қўлқопини суғурди. Ерга қўл узатди. 
— Қани, кўрайлик-чи, —деди. 
Аёл бир сиқим тупроқ олди. Юзлари олдига олиб келди. Синчиклаб тикилди. 
— О, машъал бригадир! — деди. — Бу ер эмас асал, асал! Шундай асал ерни куттириб 
ўтирибсиз-а. Яхши эмас, машъал бригадир, яхши эмас. 
— Экамиз, экамиз, — дедим. 
— Экинг, кечиктирмай экинг! Анави турган трактор чигит экадими? Ўшани тез буёққа олиб 
келинг! 
Мен энди нима дейин? 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
54
Ўйнаб қўяй, қалдирғочуя турмаккинангиздан ўйнаб қўяй, анави оппоққина кафтингиздаги 
ер эмас, у бир чанг, ғўза чангда кўкармайди, ғўза ерда кўкаради, дейинми? 
Мени ҳамиша далаларим қўллайди, Мени ҳамиша далаларим қувватлайди. Мени ҳамиша 
далаларим ёқлайди. 
Бу сафар-да далаларим қўллади: аёл оқтупроқни ташлаб эди — оқтупроқ деярли ерга 
тушмади! Оқ-тупроқ чангиб-чангиб учди! 
Аёл бет бурди. Аёл бет ўгирди. 
— Фу-у - дея кафти билан чанг қувди. Раисимиз тирсагимдан чет тортди. 
— Чопинг, тракторни олиб келинг, — дея шивирлади. 
Мен кетимга қараб-қараб йўл олдим. Мен умидланиб-умидланиб йўл олдим. 
Аёл, майли, қўя беринг, дейдимикин, дея умидландим. 
Трактордан садо чиқди — аёлдан садо чиқмади. 
Оқтупроқ даламга трактор солдим 
Аёл трактор кетидан мамнун-мамнун бош ирғаб қаради. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling