Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
22 Кўзларимни очдим — бошимда оппоқ кийимлик қизгина ўтирди. — Эб-ей, қаерга келиб қолдим, эб-ей! — дедим. Адоғимда онамиз ўтирди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 56 — Очиқ мозорга келиб қолдинг! — деди онамиз. — Очиқ лаҳадга келиб қолдинг! Идеология билан раисимиз кириб келди. — Нима бўпти, Болхин момо? — деди раисимиз. — Нима бўлгич эди, ана, кўргилигини кўриб ётибди! — деди онамиз. — Эл-халқ азонда Жарариқ адоғидан топиб олибди. Мундай қарасалар, балчиқда бир мурда ётган эмиш. — Ана қаҳрамон, мана қаҳрамон! — деди раисимиз. — Матросов! — дея хитобланди Идеология. — Замонамиз Матросови! Бундай қаҳрамонлар билан коммунизм қурса бўлади! Онамиз енги учи билан оғзини ушлаб йиғламсиради. — Селда-да ақл йўқ экан-да, — деди онамиз. — Биратўла очиқ мозорга олиб бориб ташламабди-да! — Ундай деманг-е, Болхин момо! — деди раисимиз. — Деҳқонқул ака табиий офат билан қаҳрамонларча олишган! — Э, қирилиб қирғинни олдидан кетсин, бундайчикин қаҳрамон! — Ўртоқ Жамолиддинов табиий офатни кўкси билан тўсиб, Матросов жасоратини такрорлаган! — деди Идеология. — Э, кафанини бичайин, бундайчикин Матросовни, кафангинасини бичайин! — Бақирманг-е, эна... — дедим. — Бақираман! — шанғиллади онамиз. — Ўлиб кетсанг, бола-бақрангни ким боқади?! — Уф-ф, эна... — Ҳа, фотиғангга борайин сендайчикин Матросовни, фотиҳагинангга борайин! — Ҳа энди, пахта учун-да, Болхин момо, пахта учун — деди раисимиз. — Ҳа, пахталаринг қиёмат кетсин-а, пахталаринг қиёматгина кетсин-а! Мен пахта деб нима бўлдим? Бир беланги бўлдим! Улапам ўттиз сўм пенсия бўлди. — Сиз сиёсий хато қилмоқдасиз, момай! — деди Идеология. — Социалистик системамизнинг энг буюк афзаллиги шундаки, у меҳнаткашларни ўз тақдирининг хўжайини қилиб қўйиш билан, инсоният тарихида биринчи марта оддий инсонни мисли кўрилмаган юксакликка кўтарди, капиталистак қуллик системаси эзиб келган миллион-миллион кишиларни актив ижодий фаолиятга жалб этди!.. — Эътибор берманг, Клара Ходжаевна, — деди раисимиз. — Момолар ўқимаган-да. — Сиз момайлар гапига қулоқ солманг, ўртоқ Жамолиддинов! — деди Идеология. — Меҳнатни ижтимоий иш деб, давлат аҳамиятига эга бўлган иш деб, шарафли иш деб билиш, меҳнат унумдорлигини тинмай ошириш, социалистик мулкни авайлаб-асраш, совет кишисининг онглилигини, унилг олижаноб маънавий қиёфасини, унинг коммунизм ишига содиқлигини кўрсатувчи энг асосий фазилатдир, меҳнатни менсимаслик, паразитизм жамиятга зид ҳодисадир, одамнинг одам томонидан эксплуатация қилиниши тамомила йўқотилган ва меҳнат ўзи учун қилинадиган, ўз бахти учун, ҳамманинг бахт-саодати учун, социалистик жамият фойдасига қилинадиган меҳнат бўлиб қолган социализм шароитида эса бу ҳол халққа бутунлай зид ҳолдир, Бизнинг жамиятимизда текинхўрлар ва дангасаларга ўрин бўлмаслиги керак!.. Даволандим-даволандим — бинойидай туриб кетдим. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling