Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
26 Ай, бир аёлимиз бор-да, ай, бир аёлимиз бор-да! Бир вақтлар суқсурдай-суқсурдай қиз эди! Бир вақтлар чиккабел-чиккабел қиз эди! Мен кўнглим кетиб-кўнглим кетиб совчи қўйиб эдим. Минг қилса-да, холамизни қизи-да —дарров ҳа, дея қолиб эди. Мен мана бундай тўйнома тарқатиб-тарқатиб тўй қилиб эдим: Атиргул ҳидлари оламга кетди, Қувноқ ёшлигимиз вояга етди. Ҳатто тенгдир бўйимиз бўйга, Сизларни таклиф этамиз тўйга! Тўйимиздан буён аёлимиз уни олиб бер-буниолиб бер, демайди. Деса-да, бировни олдида демайди. Тўшакда айтади! Қўйнимга кириб айтади! Олдин, силаб-сийпалайди. Сўғин, суйиб-эркалайди. — Ў-ўй, жуҳуди атлас олиб берсин, — дейди. — Жуҳуди атлас отлиққа йўғ-у. — Бор экан. Чори мудир Душанбадан олиб келибди. Уйида яшириб сотаётган эмиш. — Бир жўраси қанчадан экан? — Бир жўра атлас икки юз сўм экан. — Уҳ-ў-ў... — Кўп энтикмасин, атлас қўлда ўзи шунча туради. Раис аёлига олиб берибди. — Раис ўз оти ўзи билан раис-да. Мен бир деҳқон бўлсам. — Бу киши кимдан кам? Бригадир дегич оти бор. Бир жўра атласни кучай олмаса, бригадир бўп нима қилиб юрибди? — Ўйнаб қўяй, бригаднр дегич отдан, ўйнаб қўяй. Бригадир бир деҳқон-да. — Шу, раисни аёли жуҳуди атлас киядиган аёлми? Бети қоп-қора — оташкуракдай! Шугина жуҳуди атлас кийганда, менга нима қилибди? — Бўлди, кўп ғингшима, болалар уйғониб кетади. — Олиб бермаса, олиб бермасин!.. Аёлимиз шундай дея, чаппа бурилиб олди. Бундай вақтда йўқ деб бўладими?.. 27 Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 59 Эртаси идора бордим. — Икки юз сўм... Кассир бетимга қайрилиб-да боқмади. Кассир чўтдан кўз олмади. — Пул йўқ! — дея шиқ-шиқ чўт қоқди. — Жуда зарил эди. — Шу, ўқимаганлигингга борасан-да, Деҳқонқул. Пул йўқ деяпман-ку, Мана, ишонмасанг пўлат сандиққа қара. Пўлат сандиқда пул бўлмагандан кейин, қаердан бераман? — Бутун бир бошли колхозда-я. — Бутун бошли колхозда пул заводи йўқ, Деҳқонқул, пулни давлат беради. Давлат эса пул бермаяпти. Чеканка вақтида берамиз, деяпти. — Чеканка? Чеканкани пулга нима дахли бор? — Ўқимагансан-да, Деҳқонқул, ўқимагансан. Ҳозир далада иш қўқиган вақт. Давлат ҳозир пул берса, колхозчи кам-кўстимни тузатайин деб, бозорма-бозор чопади. Далада иш қолиб кетади. Чеканка вақтида эса чеканкадан бошқа иш бўлмайди. Тушундингми? Давлат анойи эмас. — Рўзғорчилик — йўқчилик-да. — Шу гапингга ким ишонади, Деҳқонқул? Азза-мазза бригадир! Уял-е, шундай дегани! — Йўқчилик ёмон-да. — Унда, ана, катталарнинг бирортасидан қарз сўра. Даҳлизда ўйланиб қолдим. Кимдан сўрашимни билмадим. Ўйладим-ўйладим — раисдан сўрайин, дедим. Ҳамсоя деган отимиз бор, дедим. Келим-кетимни кети узилиши билан оҳиста кириб бордим. — Иш вақти идорада нима қилиб юрибсиз, Деҳқонқул ака? — деди раисимиз. — Зарил иш билан келиб эдим, раис бова. — Зарил бўлса, кеча майлисда айтсангиз бўларди. — Рўзғор иши, раис бова. — Рўзғор иши бўлса, ана, ҳамсоямиз, девордан бўйлаб айтсангиз ҳам бўларди. Хўш, нима иш экан, айтинг қани, ҳамсоя. — Шу... раис бова, бизга бир... икки юз сўмча зарил бўлиб қолди. Рўзғорчилик — йўқчилик- да. — Садқаи суханингиз, ана, кассирга айтинг, беради. — Айтдим, йўқ, деди. Сандиғини очиб кўрсатди, йўқ эқан. — Бўлмаса нима қиламиз, йўқ бўлса йўқ-да. — Шу... шу, қарз бериб турсангиз дегандим, раис бова, пул тушганда узардим. — Э-э, Деҳқонқул ака, Деҳқонқул ака. Менда иул нима қилади? У ойлигим бу ойлигимга аранг етади. Ўнта жонмиз. Тошкентда ўқийдиган Барот ўғлимиз келган, кўзингиз тушгандир. Шу ўғлимиз эрта-индин кетади. Ҳали, шунга поезд пулини ўйлаб ўтирибман. — Ҳай, майли. — Шу гап, Деҳқонқул ака. Хафа бўлмайсиз. Пулим бўлса жоним билан берардим. Сиз ўзимизникисиз, ҳамсоямизсиз. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling