Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БЕШИНЧИ БОБ 1
28 Уйда аёлимизга бор гапни айтиб бердим. Аёлимиз олдин ишонмади. Мен энди қасам ичиб айтдим. Аёлимиз ана шунда ишонди. Ишонди-да — бир бошқа бўлди-қолди. Аёлимиз эшик-орада донламиш товуқларни қарғаб-қарғаб ҳайдади. Аёлимиз сатилни ер Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 60 даранг-дурунглатиб ташлади. Аёлимиз чойнакни дастурхон дўқ-дўқиллатиб қўйди. Аёлимиз аёллар ашуласини бошлади: — Дунёга келиб нима кўрдим... Киядиган кийимим йўқ... Мен иссиқ-иссиқ чой ичдим. Мен оғзим куйиб-куйиб чой ичдим. Мен ич-ичимдан хоксорландим. Мен ич-ичимдан хўрландим. Падарига лаънат бундай дунёни, дедим. Эътибор бериб қулоқ солдим — аёлимиз овози ўчиб қолди. Худо инсоф берди-е, дея ташқариладим. Аёлимиз қайрағоч остида бешик суяниб-бешик суяниб йиғлади. Аёлимиз бурун тортиб- бурун тортиб йиғлади. Аёлимиз пиқ-пиқ йиғлади. Оғилда ётмиш қўй мени кўриб талпинди. Емиш умидвор бўлди. Тумшуқ чўзиб пих-пих этди. Мен қўйга қараб қаҳримни сочдим: — Пиқиллама-е-е, энағар! Нима, мен еб, сен қуруқ қолдингми? Рўзғорчилик — йўқчилик- да! Аёлимиз пиқилламай қолди. БЕШИНЧИ БОБ 1 Мен қозиқдан саратон телпагимни олдим. Телпагимни тиззамга уриб-уриб қоқдим. Саратон телпагимдан оппоқ-оппоқ чанг қўқиди. Телпагимдан майда-майда жонивор тушди. Жониворлар ғимир-ғимир ўрмалади. Жониворлар гилам остилаб-гилам остилаб паналади. Саратон телпагим олачалпак жун-олачалпак жун бўлди — жунларини саратон тўкиб-тўкиб ташлади. Саратон телпагим ғозсиз-ғозсиз бўлди — ғозларини саратон куйдириб-куйдириб ташлади. Оқибат — саратон телпагим яғир-яғир бўлиб қолди. Мен ана шу саратон телпагимни босиб-босиб кийиб олдим. 2 Ҳаво мўътадил-мўътадил келди. Далаларим бети таранг-таранг бўлди. Далаларим ости билинар-билинмас ғимир-ғимир этди. Далаларим остида кўрсичқон қимирламишдай бўлди. Далаларим остида чувалчанг ўрмаламишдай бўлди. Далаларим бети сочдай-сочдай ёрилди. Далаларим... болалади! Тўққиз кун-у, тўққиз соатда болалади! Пушталарда тўп-тўп майсалар ниш берди. Пушталарда кўк-кўк майсалар ниш берди. Далаларим бағри тўлди. Далаларим бағри бутун бўлди. Мени бағрим далаларимдан-да бутун бўлди. 3 Майсаларим ўн беш кунлик бўлди. Ушбу кунда майсаларим чинбарг ёйди. Чинбаргдан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling