Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
28 
Уйда аёлимизга бор гапни айтиб бердим. 
Аёлимиз олдин ишонмади. 
Мен энди қасам ичиб айтдим. 
Аёлимиз ана шунда ишонди. Ишонди-да — бир бошқа бўлди-қолди. 
Аёлимиз эшик-орада донламиш товуқларни қарғаб-қарғаб ҳайдади. Аёлимиз сатилни ер 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
даранг-дурунглатиб ташлади. Аёлимиз чойнакни дастурхон дўқ-дўқиллатиб қўйди. 
Аёлимиз аёллар ашуласини бошлади: 
— Дунёга келиб нима кўрдим... Киядиган кийимим йўқ... 
Мен иссиқ-иссиқ чой ичдим. Мен оғзим куйиб-куйиб чой ичдим. 
Мен ич-ичимдан хоксорландим. Мен ич-ичимдан хўрландим. 
Падарига лаънат бундай дунёни, дедим. 
Эътибор бериб қулоқ солдим — аёлимиз овози ўчиб қолди. 
Худо инсоф берди-е, дея ташқариладим. 
Аёлимиз қайрағоч остида бешик суяниб-бешик суяниб йиғлади. Аёлимиз бурун тортиб-
бурун тортиб йиғлади. Аёлимиз пиқ-пиқ йиғлади. 
Оғилда ётмиш қўй мени кўриб талпинди. Емиш умидвор бўлди. Тумшуқ чўзиб пих-пих 
этди. 
Мен қўйга қараб қаҳримни сочдим: 
— Пиқиллама-е-е, энағар! Нима, мен еб, сен қуруқ қолдингми? Рўзғорчилик — йўқчилик-
да! 
Аёлимиз пиқилламай қолди. 
БЕШИНЧИ БОБ 
 

Мен қозиқдан саратон телпагимни олдим. 
Телпагимни тиззамга уриб-уриб қоқдим. 
Саратон телпагимдан оппоқ-оппоқ чанг қўқиди. Телпагимдан майда-майда жонивор тушди. 
Жониворлар ғимир-ғимир ўрмалади. Жониворлар гилам остилаб-гилам остилаб паналади. 
Саратон телпагим олачалпак жун-олачалпак жун бўлди — жунларини саратон тўкиб-тўкиб 
ташлади. 
Саратон телпагим ғозсиз-ғозсиз бўлди — ғозларини саратон куйдириб-куйдириб ташлади. 
Оқибат — саратон телпагим яғир-яғир бўлиб қолди. 
Мен ана шу саратон телпагимни босиб-босиб кийиб олдим. 
2 
Ҳаво мўътадил-мўътадил келди. 
Далаларим бети таранг-таранг бўлди. 
Далаларим ости билинар-билинмас ғимир-ғимир этди. 
Далаларим остида кўрсичқон қимирламишдай бўлди. Далаларим остида чувалчанг 
ўрмаламишдай бўлди. 
Далаларим бети сочдай-сочдай ёрилди. 
Далаларим... болалади! Тўққиз кун-у, тўққиз соатда болалади! 
Пушталарда тўп-тўп майсалар ниш берди. Пушталарда кўк-кўк майсалар ниш берди. 
Далаларим бағри тўлди. Далаларим бағри бутун бўлди. 
Мени бағрим далаларимдан-да бутун бўлди. 
3 
Майсаларим ўн беш кунлик бўлди. Ушбу кунда майсаларим чинбарг ёйди. Чинбаргдан 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling