Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
23 
Мўлт-мўлт дала қарадим. 
Жўялар сарғиш-сарғиш сел бўлди. Жўялар сақич-сақич сел бўлди. 
Далаларимни юмшатайин дедим — жўялар ҳали лойқа бўлди. Дадаларимни юмшатмайин 
дедим — лойқа қотиб қолар бўлди. 
Лойқа қотса ёмон қотади. Дала қатқалоқ бўлади. Дала тош-метин бўлади. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
57
Ичимни ит тирнади. Даламдан кўз узмадим. 
Далаларим дарз-дарз ёрилди. Далаларим сарғайди. 
Мен далаларимга трактор солдим. 
Далаларим кафтдай-кафтдай кўчди. Далаларим муштдай-муштдай кўчди. Далаларим 
тошдай-тошдай кўчди. 
Шунда, пушталар бўртиб-бўртиб қолди. Шунда майсалар уч бериб-уч бериб қолди. 
 
24 
Кунботар тарафдан элас-элас гулдурос келди. 
Кунботарда қоп-қора булут сузди. Кун булутда қолди. Беш тийинлик сариқ танга мисол 
қолди. 
Булут кўпириб тошди. Булут кўпириб қорайди. Булут тоғни қоплади. 
Азим-азим тоғдан ёнғоқдай чўққи-да қолмади. 
Булут ичра айқаш-айқаш нур ялт этди. Булут бағрини ёруғ-ёруғ йўллар тилди — тоғда ёмғир 
ёғди. 
Булут тоғдан энди. Булут қоялади. Булут қирлади. Булут адирлади. Булут далалаб келди. 
Дим-дим сукунат бўлди. 
Дарахтлар тош қотди. Чумчуқлар ичига бўйин тортди. 
Тоғ тарафдан фавқулодда шамол турди. Шамол мўрт дарахтлар баргини дув тўкди. Шамол 
тол шохчаларни қирс-қирс синдирди. 
Дона-дона ёмғир томчилади. 
Далаларим чўтир-чўтир бўлди. Кийимларим нуқта-нуқта бўлди. 
Булут шарр-шарр ёғди. 
Далаларим чангиб-чангиб қолди. Далаларимдан ёппа барака чанг ўрлади. 
Ҳаводан ер ҳиди келди. 
Булут энди жала ёғди. 
Қиялаб-қиялаб жала ёғди. Нўхатдай-нўхатдай жала ёғди. Муздай-муздай жала ёғди. 
Эндигина ниш урмиш ғўзани нимаси бўлади? Бировгина ёлғиз барги бўлади! 
Жала ана шу ёлғиз баргни уриб кетди. 
Норасида ғўзани нимаси бўлади? Игнадай танаси бўлади! 
Жала ана шу игна танани уриб кетди. 
Норасида болани ўзидан олдин қулоғи кўринади. Шу норасидани қулоқ-чаккасига 
тарсиллатиб уриб бўладими? Кўкрагида Имони бор одам норасидани урадими? 
Норасида ғўза-да мисоли норасида — ўзидан олдин қулоқ-барги кўринади. 
Ҳаво нима учун аяа шу норасида ғўзаларимни ертепкилайди? Ҳаво нима учун ана шу 
норасидаларимни ерпоймоллайди? 
Шундай вақтда яратганни ўзига-да ҳа, демайман.
Ўйнаб қўяй, нотанти-нотанти қилиқларингдан ўйнаб қўяй, дейман. 
25 
Далаларим селгиди, 
Баллоноёқ трактор селги далани қотириб-қотириб ташлайди. 
Занжироёқ трактор селги далани қотирмайди. Занжироёқ трактор занжирини тушаб-тўшаб 
юради-да. 
Мен занжироёқ тракторга кетма-кет учта «Зиг-заг» сихмола уладим. 
Далаларимга «Зигзаг» сихмола солдим. Далаларимни энлатиб-энлатиб сихмола солдим. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
58
Далаларимни бўйлатиб-бўйлатиб сихмола солдим. 
Сихмола кесакларни майдалади. Сихмола ғадир-будурларни текислади. 
Далаларим тобга келди. 
Далаларимга судрама арава солдим. 
Олти ғўлалик судрама арава эзилмайман дегич кесакларни-да эзди. Бармоқдай-бармоқдай 
ўнта тишлик судрама арава кетмайман дегич қатқалоқларни-да кетказди. Бир қулочлик йўғон-
йўғон судрама арава далалар бетини равон-равонлади. 
Далаларим қиёмга келди. 
Сихмола тегмай қолмиш чет-четларни кетмон билан ҳаворладим. 
Судрама арава тегмай қолмиш бурчак-бурчакларни хаскаш билан равонладим. 
Далаларим қуйруқдай-қуйруқдай бўлди. 
Иккинчи бор чигит экдим. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling