Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
67
Чақалоғимиз тувагини тўкиб келди. 
Мактаб боргич бошаларини кийинтирди. Қўлига китоб-дафтар берди. Елкасига сумка осди. 
Қизлари сочига қизиш таома тақди. 
Ўғиллари оёқ либосларини кийдирди. Пайдарпай-пайдарпай киймишларини ўнг-ўнг 
кийдирди. Ипларини бойлади. 
Барини кўчалатиб ҳайдаб борди. Барини мактаб ҳайдаб солди. 
Қодир ўғлини дастёрликка олиб қолди. 
Онамиз мункиллаб-мункиллаб сўри келди. 
Мен чойимни ичиб бўлдим. Кафтларимни юзимга сурта-сурта сўридан тушдим. 
Аёлимиз қатиқ уютди: сутга бир қошиқ томизғи қатиқ солди. Кадини жанда чопон ўраб-
ўраб қўйди. 
Молни бўшатди. Қодир ўғли олдига солиб берди. 
— Подага қўш-да, шундан шуёққа мактабга жўна! — деди. 
Сўри теварак-гирдини айланди. Болалар ташламиш ушоқларни териб-териб олди. 
— Эна, невараларингиз ўқишдан келса, кўз айирманг, тағин кўчага чиқиб кетмасин, — деди. 
— Ҳа, эр-хотин етимларингни топдиларинг! — тўнғиллади онамиз. 
— Ундай деманг, эна, ундай деманг, бари ўзингизни болаларингиз. 
— Бола, бола! Умрим бола боқиб ўтди! Отасини боққаним камдай, энди боласиниям 
боқаман! 
— Боламни тўйгунимча боқаман, неварамни ўлгунимча боқаман, деганлари шу-да, эна, — 
деди аёлимиз. — Кўкрагимдагини ташлаб кетмаганимга шукур қилинг. 
— Ҳа, энди кўкрагингдагиниям ташлаб кет, ҳа! Бир камим невара эмизиш қолиб эди! 
Оёғимни узатиб, эмин-эркин ўлганиям қўйманглар! 
— Ҳали эрта, эна... 
— Ҳали эрта, эрта! Бу дунёни ишидан мозорга кириб қутулмасам, қутулмайман! 
Мен эшагимга тушлик солинмиш хуржунимни ташладим. Аёлимизга тайинладим: 
— Далага эртароқ бор, — дедим. 
12 
Техника ой билан бўйлашса-да, кетмонсиз дала — дала бўлмайди. 
Мен трактор кетига тўрт қатор тиш уладим. Ҳар қатор орасида иккитадан пичоқ қўйдим. 
Ҳар қатор орасида биттадан ўқсимоя панжа қўйдим. 
Ғўзаларим остини ҳайдадим. Ғўзатомир қирқилмасин ё лат емасин дея, олти-етти сантим 
чуқурлик-да ҳайдадим. 
Тиш ғўза бўғзига тегмай-тегмай юрди. 
Тиш эгат тупроғини ғўза бўғзига уюб-уюб юрди. 
Оқибат — ғўза бўғиз кўмилиб қолди. Ғўза бўғиз қотиб қолди. Ғўза бўғиз нафас ололмай 
қолди. 
Бу боис, далаларимга кетмон солдим. 
Ботириб кетмон солайин, дедим — ғўзатомир қирқилажак бўлди. 
Саёз кетмон солайин, дедим — ғўзатомир остда қолажак бўлди. 
Мен кетмонимга эрк бермайин-эрк бермайин кетмон солдим. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling