Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
8 Тулки қизига тўй берди. Кун қиялаб-қиялаб нур тўкди. Кун сариқ-сариқ нур тўкди. Кун бетини кўриб бўлмади. Кун нурига қараб бўлмади. Олам илиқ-илиқ бўлди. Олам сариқ-сариқ бўлди. Ҳавода оппоқ-оппоқ бир нималар учди. Ҳавола-ҳавола учди. Айлана-айлана учди. Бурала- бурала учди. Осмон мисоли ун элакламиш-ун элакламиш бўлди. Оппоқ булутлар орасидан кун нурлари тўкилиб-тўкилиб турди. Қор лайлаклаб-лайлаклаб ёғди. Қор ерга тушиб-тушмас ёғди. Лайлакқор таққа тинди. Ерда қор тугул, нам-да бўлмади. Қор ҳавоси-да бўлмади. Ўйнаб қўяй, бундайин ҳавони оти нима бўлди? Қор ёғмади, дейин дедим— ҳавода лайлаклаб қор ўйнади. Лайлаклаб қор ёғди, дейин дедим — ерда қордан нишоиа бўлмади. Деҳқон бундай ҳавони: — Тулки қизига тўй берди, — дейди. Кечаси йиғилишда раисимиз кунлик яганани сўради. Йўл-йўриқлар берди. Шунда, раисимиз олдида турмиш телефон жиринглади. Раисимиз телефонда салом-алик бўлди, Гап-сўзидан билдим — раисимиз Идеология билан гапиришди. Об-ҳавоии гапиришди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 65 Чайнаб-чайнаб гапиришди. Раисимиз шарақлатиб телефон даста ташлади. Деразага қараб лаб бурди. — Тавба, — деди. — Ажаб вакиламиз бор-да. Колхозларингизда қор ёққан эмиш, ғўза нима бўлди, дейди. Қор ёққан йўқ, тулки қизига тўй берди, десам, тулкиям тўй қиладими, дейди... 9 Далаларимга хонқизи дегич ҳашарот айланди. Биз сурхонилар хонқизини гуллигич деймиз. Гуллигич сариқ қўнғиздай келади. Тумшуғи қора бўлади. Танасида қора-қора доначалари-да бў-лади, оқ-оқ доначаларида бўлади. Учса, қанотлари катта-катта ёйилиб учади. Болалар гуллигич ушлаб ўйнади, Болалар гуллигич ҳайдаб ўйнади, Болалар: Хол-хол, Отанг ўлди, Онанг ўлди, Бориб хабар олмайсанми? — дея, дирр-дирр қўйиб чопди. Гуллигич болалар кафтида юрди. Гуллигич болалар қўл-юзида юрди, гуллигич болалар енгида юрди. Гуллигич ўрмалаб юришдан қолмади — болалар дир-дирр қўйиб ашула айтишдан қолмади: Хол-хол, Отанг дарёга оқди Онанг дарёга оқди Кетмон олиб чоп-чоп, Кетмон олиб чоп-чоп! Гуллигич сурбет бўлди. Гуллигич кетмади. Гуллигич кетмаса тағин бўлмади — гуллигич ҳашаротлар бош бобоси бўлди. Гуллигич минг-минглаб болалар бўлди. Мен далаларимни гуллигичофат билан дориладим — «Б-58» дегич заҳар дори сепдим. Заҳардан бир ҳафта дала йўлай олмадим. 10 Ўқариқ олдим. Нима учун ўқариқ деймиз? Бундай қаралса —ер равон-равон кўринади. Бундай қаралса — ер текис-текис кўринади. Шундай-шундай ариқ олса бўлди — сув бир зайлда оқа берадигандай бўлади. Аслида ундай бўлмайди. Ерни ўз тоби бўлади. Ерни ўз ўнг-чапи бўлади. Ерни ўз тош-тарозиси бўлди. Ана шу тобни туймагич деҳқон ўқариқ олиб юр-масин. У олмиш ўқариқ кўча-кўйги жайдари ариқ бўлади. У олмиш ўқариқда сув равон-равон оқмайди. Ана шу ўнг-чапни илғолмагич деҳқон ўқариқ олиб юрмасин. У олмиш ўқариқда сув кўллаб- кўллаб қолади. У олмиш ўқариқда сув уриб-уриб оқади. Ана шу тош-тарозини билмагич деҳқон ўқариқ олиб юрмасин. Сув у олмиш ўқариқ охиригачайин оқиб-оқиб бормайди. Деҳқони кўз тарози бўлади, деҳқони кўнгил қози бўлади! Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 66 Ўқариқни ана шу деҳқон олсин! Ана шу деҳқон олмиш ўқариқ ўқдай бўлади. Сув ана шу ўқариқдан ўқдай оқади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling