Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
13 Ғўзаларим бир ойлик бўлди. Ана шунда бир шамол турди, бир шамол турди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 68 Афғон шамоли дейин дедим — шамол Ҳисор тарафдан эсди. Шамол ғўзаларимни бир чапга қайирди, бир ўнгга қайирди. Ғўзаларим айқаш-уйқаш бўлиб қолди. Ғўзаларим букчайиб-букчайиб қолди. Ғўзаларим ётиб-ётиб қолди. Пушталарда тизилмиш кўклар ғўза бўлдими ё бошқа бир майса бўлдими — билиб бўлмай қолди. Мен наҳор-наҳорлаб далаларим бошида чўк тушдим. Ётиб-ётиб қолмиш ғўзаларимни қўшқўллаб-қўшқўллаб ростладим. Айқаш-уйқаш ғўзаларимни кафтлаб-кафтлаб тарадим. Ғўзаларим тағин бўй-бўйлади. 14 Мажлис қариди. — Сиз билан биз ҳали-ҳамон дотацияда яшаймиз, ўртоқлар! — дея якунлади раисимиз. — Дотациядан қутулиш учун қўлни қўлга бериб меҳнат қилмасак бўлмайди! Дотациядан қутулайлик, ана ундан кейин одамдай яшасак бўлади! Қабатимда ўтирмиш бригадир қулоғига шивирладим: — Қаерда яшаймиз, дейди? — дедим. — Дотацияда, —дейди. — У қаерда? Бригадир товони билан ер тепиб кўрсатди. — Шу ерда, — деди. — Мана, мана шу ерда. Шуниям билмайсанми, ҳе, кўрсавод. Гапимизга тағин бир бригадир қўшилди. — Дотацияда яшаймиз дегани, муттаҳамларча яшаймиз, дегани-да? — Унчалик эмас-е, ҳе, гапинг қурсин. — Бўлмаса, нима дегани? Ё, текинхўрларча яшаймиз, деганими? — Ундай ҳам эмас. Нима десам экан, дотация дегани... давлат қарамоғида яшаймиз, дегани. Йўқ, буям ундай тўғри бўлмайди. Дотация дегани... қарз бўлиб яшаймиз, дегани. — Шунча ишлаб-а? — дедим. — Йил ўн икки ой тонгдан шомгача ишлаб-а? — Тонгдан шомгача ишласанг, ишлаб ёта берасан-да. Пахтанг арпага увоқ ҳам бўлмайди. Мажлисдан кейин эшагимни қичаб-қичаб ҳайдадим. Ўйлаб-ўйлаб ҳайдадим. Аёлимиз бирдай бригадирлигимни гапиради, мажлисимизни гапиради. Худони берган кечаси нимани мажлис қиласизлар, дейди. Аёлимиз одамни ё майна этади, ё қитиғимга тегмакчи бўлади. — Ана, мажлисда нимани гапирамиз! Дотация, дотация! Аёлимизни ана энди боплайман! Дотация, дегич катталарбоп гаплардан гапираман. Аёлимизни лол-лол қолдираман. Аёлимиз оғзи очилиб-очилиб қолади. Бригадирлигим билан мажлисимизни майна этмагич бўлади. Чин-да — бригадир ўз оти ўзи билан бригадир-да. Катта, катта! Бригадир мажлисларда иштирок этади. Бригадир раислар билан гап олиб, гап беради, Дотация, дегич гаплардан гапиришади! Йўл-йўлакай дотация-дотация... дея пичир-пичир этиб келдим. Эсимдан чиқиб кетмасин, дедим-да. Эшагим бир ўнқир-чўнқирдан ҳуркди. Чаппа бурилиб тувлади. Мени ерга шундай олиб урди, шундай олиб урди! Ҳушим бошимдан учди. Ҳушим билан қўшилиб дотация, дегич гап-да учди. Дотация эсимдан чиқди-кетди! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling