Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
17 Идорадан бир маҳалда қайтдим. Эшагимни қантардим. Тўқимини олмадим. Пичадан сўғин тонг отади — ишни кўпайтириб ўтирайинми, дедим. Ичкарида ойнаижаҳон кўрсатмай қолибди. Болалар бурабди-бурабди—ойнаижаҳон бурагичини синдириб ташлабди. Мен омбордан билакдай-омбир топиб келдим. Омбир билан ойнаижаҳон бурадим. Ўнглай-ўнглай бурадим. Чаппалай-чаппалай бурадим. Қирр-қирр бурадим. Ойнаижаҳон пир-пир этди, ойнаижаҳои бижир-бижир этди — аммо кўрсатмади. Мен болаларни уришиб-уришиб ташладим. Бирини қўйиб бирини сўкиб ташладим. — Отангни илигига!.. — дедим. — Дуппа-дуруст ойнаижаҳонни бузган отангни илигага!.. Болалар бир-бирига солди: — Мен эмас, Қодир бузди. — Биринчи Ойсулув буради. — Э, баринг бир гўр! — дедим. Мен девор соат қарадим — соат ўн иккидан ошибди. Ойнаижаҳон кўрсатувлари тамом бўлибди. Шундай бўлса-да, болалар олдида сир бой бермадим. — Боринглар, ётииглар, — дедим. —Яхши ўқисаларииг, эртага тузатиб бераман. Мен ана қарадим-мана қарадим —таомдан дарак бўлмади. — Ай, вақт бемаҳал бўлди! — дея овоз бердим. — Бемаҳал бўлса нима қилайин? — деди аёлимиз. — Бирон ниманг борми? — Бор, энди пишади. — Ҳалиям пишмадими-е? — Шу вақтгача ўйнаб ўтирганим йўқ. Қозондан бошқаям тирикчилигим кўп. Хамир қордим... Сағал ўтди — аёлимиз бир корсон пиёва олиб келди. — Гўшти йўқ, гўшт тамом бўлди, — деди. — Бизга бўла беради, — дедим. — Қозон ўзимизники, қорин ўзимизники. Қорин тўйса бўлди-да. — Энди, гўштни қайтади? — Жума бозор куни Норин қассоб мол сўяди дейишаяпти, шундан оламиз-да. Пиёвадан сўғин чой ичдим. Енбошлаб ётдим-ётдим — кўзим илинди. Қанча ётдим — билмадим. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 71 Бир маҳал кўзимни очдим — ҳовлида ловв-ловв олов ўрлади. — Ай! — дея сапчиб турдим. Аёлимиз зардоб-зардоб овоз берди: — Жоним, жоним?! — Ай, нима қилаяпсан? — Тандир қизитаяпман, нима эди? Шундагина нима гаплигини билдим. Нима дейишимни билмадим. — Ётар вақтиям нон ёпадими? — дедим. — Ётарда нон ёпмаса, гўрда ёпадими?! Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling