Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
80 қўндиришимни қўймадим. Мен теваракка ками билан раисона-раисона, кўпи билан райкомона-райкомона қарадим. 7 Аёлимиз даладан келиши билан ҳаволаниб-ҳаволаниб пешвоз бордим. — Қандай? — дедим. Аёлимиз шляпамни айланиб қаради. Аёлимиз шляпамни хушвақтланиб қаради. — Бинойидай. Қуллуқ бўлсин, — деди. — Жигит-да, жигит! — дедим. Аёлимизга қараб турдим-турдим: — Эллик сўм... оллоҳу акбар! — дедим. Аёлимиз бўзраииб-бўзрайиб қолди. Аёлимиз ёмон- ёмон қараб қолди. Билдим — эллик сўм ўн пулни ё йўлда йўқотиб келди, ё ҳавойидан-ҳавойи сарфлаб келди, дея ўйлади. — Энди, унни қайтаман? — деди. — Энди, тандирга елкамни ёпаманми?.. Аёлимиз овози қалт-қалт этди. Аёлимиз лаблари пир-пир этди. Аёлимиз... йиғламоқдан бери бўлди. Мен кечмишимни оқизмай-томизмай баён этиб бердим. Аёлимиз шляпамга тикилиб хаёлланди. — Мудир аёл эдими? - деди. — Аёл эди-да, аёл! Аёлимиз юзига ранг оралади, Аёлимиз рангига кулгич оралади. — Ўхшатибди! Ўхшатса-да, улай-булай ўхшатмабди! — деди. — Ўхшатса-да, кўнглимдагидай ўхшатибди! 8 Ғўзаларим қирқ кунлик бўлди. Ғўзаларим қирқида сувсади. Ғўзаларим сувсаганини қандай билдим? Бир қарич ер остидан бир сиқим тупроқ олдим. Тупроқни маҳкам-маҳкам сиқимладим. Тупроқ бир-бири билан қовушмади. Тупроқ чочилиб-чочилиб турди. Демак— ғўзаларим сувсади. Чиртиллатиб бир барг узиб олдим. Баргни қўш-қўллаб бир букладим. Барг қоқ ўртасидан ўтмиш йўғон томир қирс этиб синмади. Демак—ғўзаларим сувсади. Мен ғўзаларимни сувладим. 9 Далаларимда ассаломалайкум билан чирмовиқ тошди. Мен йигирма кило пентахлор-фенол билан беш юз кило сув аралаштирдим. Бир гектар даламга йигирма килолаб сепдим. Бўлмади — ассаломалайкум билан чирмовиққа бас келмади. Бир дахлорпропинат дегич дори бор. Мен уни далапон дори дейман. Саккиз кило ана шу далапон дори билан беш юз кило сув аралаштирдим. Далаларимни уч бора далапон дориладим. Ассаломалайкум билан чирмовиқни уйи куйди! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling