Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
81 10 Ўйнаб қўяй, янги техникаларидан ўйнаб қўяй! Ким қанча йилдирким, хўжалигимизда КХУ-4 дегич янги техника бор отангга бўлади, бор онангта бўлади. Боридан йўғи яхши бўлади! Боиси — ғўза остини ишлагич мазкур техника кети бир рамалик. У баланд шатакка тақилади. Натижада трактордан хийла кейинда туради. Шу боис, ердан рисоладагидай кўтарилмайди. Оқибат — тўрт-беш қадам дала бош-адоқ ғўзани қирқиб-қирқиб бурилади. Оқибат — тўрт- беш қадам дала бош-адоқ оппоқ пахтани нобудлаб-нобудлаб бурилади. Мен ё тўрт-беш қадам дала бош-адоқ ғўзамни экмаслигим лозим бўлди, ё эксам-да, тўрт- беш қадам ғўзамни ўриб-ўриб ташлашим лозим бўлди, ё... ана шу янги техникадан кечишим лозим бўлди. Мен янги техника баҳридан ўтдим. Чин-да, янги техпика дея аталмиш гўрсўхтани нима қиламан? Чин-да, дала бош-адоқ ғўзаларимни кунпаякун этиб нима қиламан? Эскиси трактор бортовойига тақилади. Трактор баллонлари оралиғига тақилади. Шу боисдан-да эскисини ердан кўтариб олиш ғоят ўнғай бўлади. Эскисини буриб олиш ғоят қулай бўлади. Эскиси битта-да ғўзамни қирқмайди. Эскиси битта-да ғўзамга зиён бермайди. Мен ҳар йил ана шу эски техника туфайли далаларим бош-адоғидан йигирма тонна оппоқ пахтамни омон олиб қоламан. Йигирма тонна олпоқ-оппоқ пахта! Айтишга осон —оғиз бир четидан чиқади-кетади. Аслида — йигирма тонна оппоқ пахта эл-юрт учун оламжаҳон-оламжаҳон наф бўлади. Мен катталардан нордон-нордон гаплар эшитдим. Аммо далаларимга эскисини солдим. Ғўзаларим остини ҳайдадим. Трактор тишлари тегмайин ўтмиш ғўза уя оралари кўп-кўп қолди. Ғўза уя оралари ана шундайин қола берса — ҳосил чўғсиз-чўғсиз бўлади. Мен ғўза уя ораларини кетмоним билан юмшатиб-юмшатиб олдим. Пушта тупроқни эгатлаб туширдим. Эгат тупроқни пушталаб олдим. Оқибат — пуштада тўпланиб-тўпланиб ётмиш озиқ моддалар ғўзаларим остига тушди. Ғўзаларим авж-авж ўсди. 11 Оғилимизни бирёғи қийшайиб қолди. Мен қараб-қараб қўйдим. Бу йил қишни ўтказар, дея ўйладим. Аммо мен ўйламишдай бўлмади. Қийшаймиш девор белидан ағнаб тушди. Табиатим тирриқ бўлди. Оғил олдилаб сим чироқ судраб бордим. Тут айрисига чироқ илдим. Оғилхона ёп-ёруғ бўлди. Ағнамиш деворни кетмон билан майдаладим — лойхона этдим. Ётар вақти-ётар вақти ариқ ёқалаб бордим. Сув бошида қулоқчи йўқ бўлди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling