Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
12 
Ётар вақти аёлимиз ўнг оёғи бошмалдоғини ушлаб-ушлаб вой-войлади. 
Аёлимиз бошмалдоғини онамизга тутди. Онамиз ёруққа солиб қаради. 
— Эб-э-й! — деди. — Тирноқ кўчибди, бошмалдоғингни тирноғи кўчибди. Тирноғингни 
олиб юрсанг ўласанми, қирилиб кетгур! 
— Тирноққа қарайдиган вақтми, — деди аёлимиз. Мен ишонмайин қарадим. 
Чин, тирноқ четлар қонталаш-қонталаш бўлибди. Чин, тирноқ учлар кўтарилиб-кўтарилиб 
турибди. 
— Деҳқонқул, бор, қайчини олиб кел, — деди онамиз. 
Мен қайчини олиб келдим. 
Онамиз кўчган тирноқни қирт-қиртиллатиб олиб ташлади. 
Аёлимиз инграб юборди 
— У-у-уҳ!.. —деди. 
Онамиз қайчини аёлимизга узатди. 
— Ма, тирноқларингни ол, — деди. Аёлимиз қайчини қўли билан қайирди. 
— Дардим тирноқми, — деди. — Ўзи, уйқум келиб, ўлиб бораяпман. 
— Кел, унда ўзим олиб қўяйин. 
Онамиз аёлимиз оёқларини тиззасига олди. Тирноқларига қайчи солди. 
Аёлимизни оёқлари... турли-туман бўлди! 
Бебилчагидан юқориси осма қовундайин тўр-тўр қора бўлди. 
Калишдан ташқари юргич жойи ана шундай тўрлама-тўрлама бўлди. 
Бебилчагидан пасти қуйруқдайин оппоқ-оппоқ бўлди. 
Калиш ичида юргич жойи ана шундай қуйруқ-қуйруқ бўлди. 
Аёлимиз товонлари... қоп-қора бўлди! 
Аёлимиз товонлари... тилим-тилим ёриқ бўлди! Қақроқ ердай-қақроқ ердай тарам-тарам 
ёриқ бўлди! 
Субҳи содиққачайин зим-зиё уйимизни оҳ олди. 
— О-о-оҳ, оёғим!.. — дея уйқусиради аёлимиз. — О-о-оҳ, оёққинам-а!.. — дея оҳ урди 
аёлимиз. 
13 
Тағин далаларимни бегона ўт босди. 
Қадамимда семизўт ёйилиб ётди. 
Семизўт ўз оти ўзи билан йўғон-йўғон ўт бўлди. Бармоқдай танаси тўла сув ўт бўлди. 
Семизўт ерда бор бўлмиш намни сўриб-сўриб олди. Семизўт ерда бор бўлмиш гумусни 
шимиб-шимиб олди. 
Ғумайларни таг-томири билан қўпориб тўдаладим. Жарариққа олиб бориб кўмиб ташладим. 
Филқулоқ баргли итқулоқ юлдим. 
Икки-уч баргли шалпангқулоқ юлдим. 
Шўраўт тортқилай бериб қўлларим сасиб-сасиб қолди. Шўраўт тортқилай бериб 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling