Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
91
Оқтупроқ ғўзаларим салқинда тирилди, офтобда сўлиди.
Ич-ичимдан қиринди ўтди. Дардим ичимда бўлди. Тишим тишимда бўлди. Шона вақти дала
сувсаса ёмон — ҳаминқадар ёмон!
Сув таралса — ғўза гуриллаб-гуриллаб ўсади. Ғўза ғовлаб-ғовлаб ўсади.
Сув тараб бўлмайди — шонага ўтирмиш ғўза шоналамай қўяди. Ғўза шонадан қолади.
Мен энди сув тараш тугул дала ораламадим.
Ғўзага ўнгир тегса бўлди — энди таг олмиш шона лип этиб учиб тушади. Ғўза бир силкинса
бўлди — энди уч бермиш шона жалб этиб учиб тушади.
Бир туп ғўзадан иккита шона тўкилса — бир гектар даладан икки юз кило ҳосил камаяди!
26
Мен далаларимни айланиб-айланиб қарадим. Мен шоналарини кўзим
билан санаб-санаб
қарадим.
Ғўзаларим етти-саккизтадан шона тугди.
Ана шунда далаларимга бир сув жилдириб-бир сув жилдириб олдим.
Шона вақти ботин сувлаб бўлмайди — шонага зиён беради.
27
Ғўзаларим шиғил-шиғил шоналади.
Ана шунда ғўзаларим азотга ерик бўлди! Ғўзаларим азотхўр бўлди!
Мен бир гектар ғўзамга йигирма беш килодан азот бердим.
Ғўзаларим тағин-да юз очди. Ғўзаларим тағин-да ранг олди.
28
Ғўзаларим ўттиз-қирқтадан шоналади. Мен тағин бир сув жилдириб олдим.
29
Ғўзаларим саксон-тўқсонтадан шоналади...
Қани эди — шу шоналар гул бўлиб кўсак тугса эди! Қани эди — шу кўсаклар пахта бўлиб
очилса эди!
Афсус, ғўза билониҳоя шонани қучай олмайди, афсус!
Шоналар ўз-ўзидан қуриб-қовжиради. Шоналар ўз-ўзидан тўкилиб-чочилди.
Бир туп ғўзада ўттиз-қирқтадан шона қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: