Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
100
— Биз яратган машиналар ёмон ишлаётгани учун энг аввало нав яратувчилар айбдор! — 
деди бир катта. — Нав яратувчилар бизнинг машиналарбоп пахта нави яратиб бермаяптилар. 
Янги машина керакми? Демак, янги пахта нави ҳам керак. Янги пахта нави қандай бўлмоғи 
керак? Янги пахта ўрта бўйли, хипчадан келган бўлмоғи керак! 
 
7 
Автобусда меҳмонхона келгунимчайин ўйладим. 
Одамзот Гагарин бўлиб Ой учди. Одамзот Ойдан тош олиб келди. 
Аммо... деҳқон оғирини енгил қилажак пахта териш машинаси яратилмади! 
Одамзот юраги жойига ўзга юрак жойлаштирилди. Одамзот юраги алмаштирилди! 
Аммо... урчуқ алмашмади! Шугина урчуқ ўрни учун бир техника ўйлаб топиб бўлмади! 
Деҳқон кўнглидагидай бир пахта тергич машина яратилмади! 
8 
Автобус бизни катта йўл четида ташлаб кетди. Мен ўнгимга аланг-жаланг лўкилладим. Мен 
чапимга аланг-жаланг лўкилладим. 
— Маданият уйи қаерда-қаерда?.. — дедим. 
— Шатта-шатта! — деди бир йўловчи чол. 
Чол кўрсатмиш иморатни кўзлаб бордим. Иморат чиндан-да маданият уйи бўлди. 
Мен тағин лўкилладим. Охир маданият уйини топдим. Ичим илиди. 
Худога шукур-е, ҳақиқат бор экан-е! — дедим. Йўл-йўлакай қайишимни ечиб-ечиб 
ичкариладим. Шундай ичкарилашимни биламан — бир қий-чув бўлди, бир қий-чув бўлди-е! 
Мисоли ердан чиқмишдай беш-олтита аёл бўй берди! Бари аёл қўзиқорин мисол оппоқ-
оппоқ бўлди! 
— Что за баран?! — дея бақирди. 
Мен бир қўлим билан қайишимни ушладим, бир қўлим билан бетимни ушладим. 
— Ай, ўлдим-ай! — дея шаҳд бурилдим. Кетимдан бир малласоч аёл қувиб келди. 
Халтачаси билан елкам оралатиб урди. 
— Ух, ты баран! — дея урди. 
Бир тарафдан эркаклар чиқиб келди. Эркаклар орасида бир мелиса-да бўлди. 
— Кўз борми, ока? — деди мелиса. 
— Бор-бор! — дедим. 
— Кўз бўлса шундай қиласизми? Ана — «М», «Ж», деб ёзиб қўйибди-ю? Ё, хат-савод 
йўқми? Ана энди эллик сўм жарима тўлайсиз! 
Билдим — иш чатоқ бўлди. Бир бефаросат қадамим туфайли эллик сўм кетар бўлди. 
Эллик сўм-а, эллик сўм! 
Бир меҳнат куни уч сўм ўттиз етти тийин туради. Эллик сўм топишим учун ўн беш меҳнат 
куни бажаришим лозим бўлади. 
Энди, бола-бақрани насибасини омон олиб борайин. Эллик сўмга ким қанча қозон 
қайнайди? 
— Хат-савод бор! — дедим. — Ана шу «М», «Ж»ларни ўқиб кўриб кирдим! Мана шундай 
келиб ўқидим: «М» — маржаларники бўлди. «Ж» — жигитларники бўлди. Худога шукур
жигитман! Жигитларникига кириб кета бердим! 
— Ёпирай, ёпирай! — дея ёқа ушлади мелиса. 
— Ёпирайи бўптими! — дедим. — Шаҳарда бор хат-савод, қишлоқда-да бор! 
Мен бетимни қалини — жонимни ҳузури, дея сур бўлиб-сур бўлиб тура бердим. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling