Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТОҒАЙ МУРОД
www.ziyouz.com кутубхонаси
168 Барибир... барибир бўлмади. Мен ўзимни... ҳалқ ҳаёти билимдони, дея ўйлар эдим, халқ характери билимдони, дея ўйлар эдим, халқ руҳияти билимдони, дея ўйлар эдим. Мен пахта билан юзма-юз бўлиб... мен ҳали ўзбек деҳқонини билмаслигимни англадим. Мен пахта билан юзма-юз бўлиб... мен ҳали пахтакор ким эканини билмаслигимни англадим. Мен қоғоз-қалам ғамладим. Мен Сурхон далаларини нишонладим. Икки бор жумҳурият газетасида: «Мен пахта далаларига кетаман», дея сўз бердим. Эл- юртга икки бор сўз бердим. Илк кўкламда Олтинсой туманига йўл олдим. Туман катталари билан юзлашдим. — Мен сизни Алиқулов бригадасига олиб бораман, — деди хўжалик раиси Тошбоев. — Фақат айбга буюрмайсиз, Алиқуловни бет-боши сал оқариб қолган. — Оқариб қолган? — дея анграйдим. — Чин, чин, — деди туман вакили. — Дастлаб кўришимда мен ҳам шундай деб ўйлаб эдим. — Бети ҳалиги бир касалдай оқариб қолган, — деди Тошбоев. — Бари жазирамада куйиб- пишиб ишлашидан. Раис айтмиш Алиқулов дала шийпонини макон этдим. Мен бўлажак... Деҳқонқул билан юзма-юз бўлдим. Мен бўлажак... Деҳқонқул далаларини иш жойим этдим. Деҳқонлар қандай кийимда бўлса — мен ҳам шундай кийиниб олдим. Деҳқонлар ўтирса — ўтирдим, деҳқонлар турса — турдим. Чигит экиш бошланди. Мен деҳқонлар билан чигит экдим. Мен... деҳқон бўлиб, чигит экдим! Мен ғўза яганаладим. Ғўза чопиқ қилдим. Ғўза ўтоқ қилдим. Ғўзага гўнг бердим. Ғўзага сув тарадим. Ғўза чилпидим. Мен деҳқонлар билан пахта тердим. Мен ғўзаларга сув тарай-тарай, неча-неча тонгларни оқладим. Мен шийпонларда ухлаб қолдим. Ўқариқ бўйларида ухлаб қолдим. Эгатларда ухлаб қолдим. Мен Сурхон далаларида олти ой кездим. Сурхон офтобида олти ой куйдим. Сурхон чангларини олти ой ютдим. — Мен ўзбек халқига ҳайкал қўяман! Мен ана шундай орзуда далалар билан хайр-хўшлашдим. Ниҳоят, орзуларим охир-оқибати — ушбу роман бўлди. Мен нимага эришган бўлсам — барчаси учун ғанимларимдан миннатдор бўлдим. Ғанимларим бўлмаса — мен Тоғай Мурод бўлолмас эдим. Яшасин, ғанимларим! ТОҒАЙ МУРОД Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling