Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
164
Ўртада маза-маза... Сен маза этасан! Сен ўртада пайғамбар бўлиб даврон сурасан. Сен 
ўртада қозикалон бўлиб даврон сурасан. 
Иван Иванович! Сен қадам қўймиш эл-юрт асло тинч-тотув бўлмайди. Сен қадам қўймиш 
эл-юрт асло тиниб-тинчимайди. 
Иван Иванович! Сен кўзингга тупроқ тўлмагунча — сен эл-юртга тўймайсан! 

— Ну? — деди Қизил. 
Иван Иванович! Пича оёқ ил, энди. 
Далаларим билан хайр-хўшлашиб олайин, энди. 
Далаларим боболарим аччиқ-аччиқ кўз ёшларидан дала бўлди. 
Далаларим оталарим шўрпешона терларидан дала бўлди, 
Далаларим аёлларим гулдай ҳазон умридан дала бўлди. 
Далаларим — боболарим шўр-шўр пешонаси. 
Далаларим— оталарим яғир-яғир елкаси. 
Далаларим — аёлларим хазон-хазон умри. 

Мен... далаларимни дея, қайтиб келаман! 
Тупкани тагидан бўлса-да, қайтиб келаман! 
Ана шунда шўртупроқ даламга аъло нав пахта экаман. Ундан аъло-аъло тола оламан. 
Қумлоқ даламга мой бергич пахта экаман. Ундан хуштаъм-хуштаъм пахтамой оламан. 
Тўйимли-тўйимли пахтамой оламан. 
Оқтупроқ даламга оқлик мўл пахта экаман. Ундан егулик оқлик оламан. Ичгулик оқлик 
оламан. 
Мен қайтиб келаман! 
Мен ҳали далаларимда электр моторли тракторлар миниб тер тўкаман. Кун нури билан 
юргич тракторлар миниб тер тўкаман. Олти ғилдиракли тракторлар миниб тер тўкаман. 
Мазкур тракторлар қар-қарламайди — билинар-билинмай одимлайди! 
Кабинасида барча шароитлар муҳайё бўлади: митти совутгичи бўлади. Митти музхонаси 
бўлади. Митти чой қайнатгичи бўлади. Тайёралардагидай чаноқ-жўмраги бўлади. 
Мен қайтиб келаман. 
Етти иқлимдан бўлса-да, қайтиб келаман. 
Ана шунда пахтамни чўткали-чўткали машина билан йиғиб-териб оламан. 
Машина билан бир оралабоқ териб оламан. Бошқа қайтиб дала ораламайман. 
Йиғим-теримни бош-адоқ бир машина билан бажараман. Бир вақтни ўзида бажараман. 
Машина аъло тола пахтамни алоҳидалайди, мундайроқ тола пахтамни алоҳидалайди. 
Айни вақтда пахтамни хас-чўпдан покизалайди. Чанг-ғубордан фориғлайди. 
Толани бир ёқли этади, чигитни бир ёқли этади. 
Пахтамни ўзи тахлайди, ўзи тойлайди. Тойларни юк машина жойлайди. 
Юк машина пахтамни далаларимдан фабрика олиб жўнайди. 
Мен қайтиб келаман. 
Етти қават ерни остидан бўлса-да, қайтиб келаман. 
Мен далаларимни дея, қайтиб келаман. 
Мени далаларим қайтариб келади... 
1986—1991 йиллар. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling