Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
160
йигирма битта бола-чақаси ётибди! Худойбергановни ўн бешта бола-чақаси ётибди! Камолов, 
Ражабов, Жабборов дегичларни саккиз-тўққизталаб бола-чақаси зиндонимда ётибди!.. 
Қаҳрамон Оналаринггача зиндонимда ётибди — Қаҳрамон Оналаринггача! Зиндонбандим 
Саидова ўн иккита фарзанд онаси бўлади! Зиндонбандим Долиева ўн битта фарзанд онаси 
бўлади! Зиндонбандим Матғомова ўн битта фарзанд онаси бўлади! Зиндонбандим Алимова 
тўққизта фарзанд онаси бўлади... 
Иван Иванович илжая-илжая чой ичди. 
— Анави пайғамбарингни оти нима эди... Хў-ўш... хотирам ўлсин-а... Афсус, ўша 
пайғамбарингни қўлига кишан солишга улгуролмадим, афсус. Худо мендан олдин жонини олиб 
қўйди! Ўша пайғамбарингни оти нима эди... 
— Муҳаммад пайғамбар. 
— Йўқ-йўқ... Хў-ўш... Шароф Рашидов! Афсус, Шароф Рашидовингни зиндонбанд этишга 
улгуролмадим, минг афсус!.. 
Иван Иванович пўриллатиб-пўриллатиб чой ичди. Иван Иванович киборона-киборона 
айтди: 
— Энди... Ўзбекистон тож-тахтини ўзимиз бошқарамиз! Ўзбекистон Марказқўми котиби 
Анишчев, Ўзбекистон Халқ Назорати Қўмитаси раиси Ефимов, Ўзбекистон Бош Прокурори 
Бутурлин, Тошкент шаҳар прокурори Теркин, Тошкент шаҳар фирқа қўмитаси биринчи котиби 
Сатин... Жами ўттизтача азамат! Азаматларни Масков юборди! Насиб бўлса — ана шу 
азаматлар Ўзбекистонда пичоққа илашадиган ўзбекни омон қолдирмайди! Насиб бўлса — ана 
шу азаматлар бош кўтарган ўзбекни бошини янчиб-янчиб келади! Насиб бўлса — ана шу 
азаматлар кўзи очилган ўзбекни кўзини ўйиб-ўйиб келади! 
Девордан садо бўлди — мендан садо бўлмади.
Мен тошдай-тошдай бўлиб ўтира бердим.
Иван Иванович ҳориқулодда айниди...
Иван Иванович заҳар юз бўлди.
Иван Иванович тана кўз бўлди.
Иван Иванович қалт-қалт қўл бўлди. 
— Ҳали зиндонбандларим эллик мингта бўлади! Ҳали зиндонбандларим юз мингта бўлади! 
— дея лик этиб турди. — Пичоққа илашажак ўзбек — омон қолмайди! Ўзбекистон — тутдай 
каллак бўлади! 
27 
«Садист» бир тарафимлаб келди, «Сокол» бир тарафимлаб келди. 
Мен апил-тапил туриб ўтирдим. 
— Тун совуқ келди, чурбан, — деди «Садист». 
— Тиқилишиб ётайлик...исиб ётамиз, — деди «Сокол». 
«Садист» билан «Сокол» ўнг-чапимни олиб ўтирди. 
— Чурбан, — деди «Сокол». — Биласан, мен Шўро ҳукуматидан нафратланаман! 
— Мен эса жирканаман! — деди «Садист». 
— Аммо яшаб қолиш керак! 
— Зиндонда бўлса-да, одамдай яшаб қолиш керак! 
— Ташқаридан ичкилик олиб турамиз. 
— Тарёк олиб турамиз. 
— Олди-бердимизни Шўро қонунбозлари билади. 
— Шўро Бош Прокуроригача билади! 
— «Юла»дан бошлаб Бош Прокуроргача бизнинг дастёрлигимизни қилади! 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling