Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
161 — Бош Прокурор дастёримиз бўлгач — емакни қусмоғи-да бўлади... «Садист» билан «Сокол» билакларимдан олди. Қўлларимни кетим қайирди-кетим қайирди — елкам олиб борди. Қўлларим қирс-қирс этди. — А-а-а-ай!.. — дея овоз бердим. «Садист» билакларимни бир нима билан ўраб-ўраб бойлади. Мен тишимни тишимга босиб-босиб турдим. «Сокол» бўйнимдан босди. Мен юзтубан энкайиб-энкайиб турдим. Мен тиззаларимни йиғиб-йиғиб турдим. «Садист» чолворимни қўшқўллаб тортқилади. — Оёқларини ёй! — Тиззаларингни оч! Мен жон-жаҳдим билан тиззаларимни қапиштириб-қапиштириб турдим. — «Сокол», синдир оёғини, синдир! «Сокол» этик учи билан тиззаларим кўзилаб-тиззаларим кўзилаб тепди. Тиззаларим этик тепкиларни кўтаролмади. Тиззаларим ўз-ўзидан ёйилди. Шунда, чолворим лип этиб тушди... — Бай-бай-бай! — дея, «Садист» қуймучларим шапатилади. — Тарвуз, мисоли тарвуз! — Умр бўйи ётиб егач... тарвуздай бўлади-да! — Билқиллайди-я, билқиллайди! — дея, «Садист» қуймучларим шапатилади. Мен бор овозим билан бақирдим: — «Юла»-а-а-а!.. — Бақирма, чурбан, бақирма! Ярим кечада «Юла» қолдими! — «Юла»-а-а-а!.. — дея, йиғлаб-йиғлаб қўя бердим. — Бақирма деяпман! — Нима... қизмисан? — Қизмидингки... дод дейсан? — «Юла-а-а-а!.. — дея, йиғлаб-йиғлаб қўя бердим. Осмон — тош бўлди. Ер — тош бўлди. Девор — тош бўлди... — Айтаман, «Садист»бой, айтаман! — дея, йиғлаб-йиғлаб ёлбордим. — Ана энди ўзингга келаяпсан! — дедилар. — Қўйберинг, «Сокол»бой, мени қўйберинг! — дея, ёлбориб-ёлбориб йиғладим. — Айтаман, «Садист»бой, мана-мана айтаман! — Ана энди эсинг кирди! — дедилар. Мендан қўл олдилар. 28 Оппоқ қоғоз тикилиб-тикилиб шайландим. Қалам ушлаб-ушлаб шайландим. — Қани, ёз, қани, — деди Иван Иванович. — СССР Бош Прокурори ўринбосари ўртоқ Сорокога... Иван Иванович айтиб-айтиб турди. Мен битта қолдирмайин, битиб-битиб турдим. — Қани, менга бер, қани, — деди Иван Иванович. — Ай, кучингдан, жигит! Ана энди жигитмисан-жигит бўлдинг! Шугина гап учун Шўро қонун посбонларини бир йилдан зиёд қийнадинг-а! — Энди... уст-бошимни берсангиз деб эдим. — Уст-бош? Уст-бошни нима қиласан? — Манави зиндони уст-бош билан қишлоқ бориб бўладими? Эл-юрт нима дейди? Дўст бор, душман бор... Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 162 Иван Иванович оғиз ушлаб-оғиз ушлаб кулди. Иван Иванович бет чангаллаб-бет чангаллаб кулди. Иван Иванович кўз артиб-кўз артиб кулди. — Ҳай, жигит-ай, жигит-ай!.. — деди. — Айт, тағин нима қилай? — Тағин... мени кечаси бир маҳалда олиб келиб эдилар. Мен бедирамдан-бедирам келиб эдим. Шу боис... айта берайинми? — Айт-айт? — Шу боис... бир-икки сўм йўлкира қарз бериб турсангиз... деб эдим. Бола-бақрам олдига эсон-омон етиб борсам армоним йўқ... Омонатингизни чақама-чақа жўнатаман... Иван Иванович хандон-хандон кулди. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling