Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
158 — Энди биратўла тамадди этади-да. — Олдин ҳожат олиб бориб келайлик. — Қани, қўлтиғидан ол. «Садист» билан «Сокол» ҳидоят қўлларини узатди. Мени оҳиста-оҳиста тувак олиб борди. Кўнглим «Садист» билан «Сокол» ҳидоятидан таскин олди. «Урсалар-да майли. Шулар бўлмаса, ҳолим не кечар эди?» — дея хаёлландим. Бурчакда турмиш тувак олдида тик бўлдим. — Тескари қараб туринглар, — дедим. — Уяласанми? Йўғ-е? — Уялади-да! — деди «Садист», — Ўзбеклар биров олдида ёзилиш уёқда турсин... Ўзбеклар тикка туриб чоптирмайди! — Ор-номусли ўзбек халқининг садағаси кетсанг-да! — деди «Сокол». «Садист» билан «Сокол» шундай дея-дея, тескари бўлиб турди. 25 ...Мен чолворимни тортиб-тортиб тугмаладим. Мен тувакдан бир қадам олдин босиб турдим. — Бўлди! Ана энди қарай беринглар! — дедим. «Садист» билан «Сокол» тағин қўлтиқларимдан кирди. Тиззаларимдан олиб тош ўтирғизди. Ажабдан бир «Садист» қарадим, бир «Сокол» қарадим. — Нима қилаяпсизлар? Мен ўтириб бўлдим! — дедим. — Энди... тамадди этамиз! — Қани, палов егич қўлингни бер, қани. «Садист» ўнг қўлимни олди. Тувак олиб борди. Кафтимни... тезагим босди. — Ай, нима қилаяпсизлар, ай!.. — Сени тамадди эттирамиз. — Бечорагина, ҳолдан тойиб қолдинг. — Бари томоқдан-да, томоқдан. — Қани, ошамлаб-ошамлаб ол, қани. — Ай, у тезак, у тезак!.. — дея, типир-типир этдим. — Нима фарқи бор? — деди «Садист». —Атала олдин қозонда эди. Қозондан косага ўтди. Косадан қорнингга ўтди. Қорнингдан тувакка ўтди. Мана энди... тағин қорнингга ўтади! Ўша- ўша атала! — Чин, у тешикдан киради — бу тешикдан чиқади! — деди «Сокол». — Ҳа-да, фарқи йўқ! Фарқи — бир тешик юқорида, бир тешик қуйида!.. — деди «Садист». — Қани, катта-катта ол, қани! Мен бармоқларимни юммадим. Мен бармоқларимни тик тутдим. — Ўлдир! — дедим. —Майли, ўлдир!.. — Йўқ, биз сени ўлдирмаймиз. — Биз сени тамадди эттирамиз, тамадди. Жойимдан турайин, дея талпиндим. Тувак оёқ тираб кучандим. Мен «Садист» билан «Сокол»га куч бермадим. Шунда, «Сокол» чуйдамдан босди. Мен шунда-да куч бермадим! Энди, «Садист» бўйнимни чатаноқлари ораси олиб-олиб бўғди. Кекирдагимга бошмалдоқ босиб-босиб бўғди... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling