Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
166
Мен деворни ушлаб қолдим. 
— Олмайман... — дедим. 
— Ол, сен шоир бўлсанг бўлди, ол, — деди онам. 
— Йўқ... — дея бош чайқадим. 
— Ол, сен шоир бўлмагунингча мен ўлмайман, — деди онам. — Мен сенинг шоирлигингни 
кўрмагунимча ўлмайман. 
Мен тағин Тошкент қайтиб келдим. 
Мен энди онамни ўлимлик пули билан тирикчилик кечириб изландим. 
Бир журнал муҳаррири мени ишга оламан, деди. 
Аммо ғанимларим хабар топиб, мени ишга олдирмадилар. 
— Ўзи бошқа, асари бошқа, — дедилар. 
— Ўзидан асари яхши, — дедилар. 
— Асари керак, ўзи керак эмас, — дедилар. Ана шунда полвонлик қоним тағин қайнади. 
«Уҳ, қорақўнғизлар! — дея, ғанимларимни ичимда яндим. — Сен қорақўнғизлар ким-у, мен 
ким эканимни ана энди кўрасанлар!» — дея қўзғолдим. 
Кеч кузда юртимизга йўл олдим. 
Саттор чавандоз дегич билан тил топишдим. У менга бир от топиб берди. Мен... 
отландим! 
Саттор чавандоз билан қишлоқма-қишлоқ юрдим. Тўйма-тўй юрдим. Кўпкарима-кўпкари 
юрдим. 
Кундузлари турли юртлардан келмиш чавандозлар билан кўпкари чопдим. 
Неча бор отлардан йиқилдим. 
Кечалари тўйхоналарда чавандозлар билан гурунг қилдим. 
Чавандозлар дўмбира чалиб, кўпкарилардан сўйлади, отлардан сўйлади, чавандозлардан 
сўйлади. 
Узун қиш кўпкарихона — иш жойим бўлди, чавандозлар — ҳамхонам бўлди, отлар — 
биродарим бўлди. 
Ниҳоят, кўкламда «От кишнаган оқшом» номли иккинчи қиссамни журналга кўтариб 
келдим. 
Қисса адабиёт осмонида бир момоқалдироқ бўлди. 
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси ҳисобот йиғилишида йилни энг яхши қиссаси, дея 
баҳоланди. 
Мен елкамдан нафас олдим. Мен энтикдим. Мен хумордан чиқдим! 
Юртимиз тоғ этагида Сўфи Оллоёр қабри бор. Шу қабр қабатида тоғчорбоғ бор. 
Мен бир қишни ана шу юртим чорбоғида қишладим. Сўфи Оллоёр бобо билан қабатма-
қабат ётиб, «Ойдинда юрган одамлар» номли қисса битиб келдим. 
Қиссани чоп эттириш учун уч йил сарсон-саргардон бўлдим. Тўртинчи йил куя-пиша чоп 
эттирдим. 
Шу қиссадан кейин мени олқишловчилар кўпайди. Мени қўллаб-қувватловчилар кўпайди. 
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси қиссаларимга Ойбек мукофотини бердилар. 
Иттифоқ Ёзувчилар Уюшмаси съездига делегат этиб сайладилар. 
Иттифоқ Ёзувчилар Уюшмаси правлениеси аъзолигига сайладилар. 
Ғанимларим қорақуртдай ғимирлаб қолдилар. 
Дунёда қанақа мағзава бор — мени бошимдан тўкдилар. Дунёда қандай фисқ-фасод бор — 
мени номимга тупуклаб ёпиштирдилар. 
Тоғай Мурод номимни қоп-қора этдилар. 
Мен улар ҳақида «Момо Ер қўшиғи» номли қисса яратдим. 
Савоб иш барча учун бўлади. Аёл-эркак учун бўлади. Ёш-қари учун бўлади. Етти яшар-у


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling