Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
167
етмиш яшар учун бўлади. 
Мен эл-юрт учун ана шундай бир савоб иш қилгим келди. 
Сетон-Томпсонни «Ёввойи йўрға» китобини ўзбекчага таржима этдим. 
Табиат, жониворлар ҳаётидан сўйлагувчи мазкур китоб етти яшар китобхон учун-да
етмиш яшар китобхон учун-да бирдай суюкли, бирдай ардоқлидир. 
Ана шу вақт қатағон авж олди. 
Ишдан ҳайда-ҳайда авж олди. Фирқадан ўчир-ўчир авж олди. Сур-сур авж олди. 
Ниҳоят... қама-қама авж олди. 
Ўзбек зиёлилари кишанбанд бўлди. Ўзбек зиёлилари маҳбус бўлди. 
Ўзбек зиёлилари кечалаб-кечалаб Москвага олиб кетилди. 
Сўроқ Москвада бўлди. Суд Москвада бўлди. Ҳукм Москвада ўқилди. 
Ана шунда полвонлик қоним қайнади! 
Энди қоним ўз ғанимларим учун қайнамади. Йўқ, ўз ғанимларим ўз йўлида қолди. 
Энди қоним... оламжаҳон ғанимларим учун қайнади. Энди қоним... қудратли ғанимларим 
учун қайнади. 
— Мен ўзбек халқига ҳайкал қўяман! 
Мен ана шундай шаҳд билан оламжаҳон ғанимларим сари шайландим. 
Жаҳон Адабиёти институтида ўқиш учун йўл олдим. 
Барча ҳайрон бўлиб қолди. 
Боиси — мен эндигина уйланиб эдим. 
— Саводни мазаси йўқ, Москвада ўқиб келмасак бўлмади, — дедим. Дардим ўқиш бўлмади. 
Дардим прокуратуралар бўлди, дардим судлар бўлди. 
Бир оёғим институтда бўлди, бир оёғим судларда бўлди. 
Мен таниш-билииг йўли билан тергов матнларини сотиб олдим. Икки оғиз ахборот олиш 
учун яримталар қуйдим. 
Ўшанда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси қиссаларим учун Ойбек мукофотини бериб эди. 
Ана шу мукофот пулини зиндонлардан ахборот олиш учун сарфладим. 
Мен эртадан кечгача судларда ўтирдим. Суд йўлакларида ўтирдим. Суд зинапояларида 
ўтирдим. Суд дарвозалари ортида тик турдим. 
Судга киритмаса, қўшни уйлар чердагига чиқиб судни пойлаб ўтирдим. 
Мен узун кунлар суд идоралари теварагида айланиб-айланиб юрдим. 
Мен ўз кўзим билан кўрдим: ўзбек халқини юлдуз зиёлиларини тепиб-тепиб зиндонмашинага 
босдилар. Ўзбек халқини гултож зиёлиларини уриб-уриб зиндонмашинага солдилар. Ўзбек 
халқини сара зиёлиларини оёқ-қўлидан олиб, зиндонмашинага отдилар... 
Мен Москвада ўқимадим, мен Москвада ўзбек зиёлилари қайғуси билан яшадим. 
— Мен ўзбек халқига ҳайкал қўяман! 
Мен Москвадан ана шу ният билан қайтиб келдим. 
Мен бешинчи синфдан бошлаб пахта тердим. Дорилфунун даврида, иш даврида пахта 
тердим. 
Бўйим пахтада ўсди. Ақлим пахтада кирди. Саводим пахтада чиқди. 
Аммо романни бошлаб... пахта нима эканини билмаслигимни англаб қолдим. Оппоқ қоғоз 
билан юзма-юз бўлиб... пахта билан мен бегона эканимизни билиб қолдим. 
Мен учун пахта қайси бир... қайси бир денгиз остида ўсажак ўтдай бўлиб туюлди. 
Мен пахта масаласида бир... гўрсўхта эканимни билиб қолдим. 
Мен энди неча ўнлаб пахтачилик дарсликларини ўқидим. Неча ўнлаб қишлоқ хўжалик 
китобларини ўқидим. 
Пахтада ўтмиш кунларимни бир-бир эсладим. Ўзим билмиш пахтакорларни бир-бир 
ёдладим. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling