Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
165
 
МЕН 
 
Мен Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Хўжасоат қишлоғида дунёни кўрдим. 
Шу қишлоқда катта бўлдим. Шу қишлоқда ўрта мактабни битирдим. 
Мактабда ҳикоялар машқ этдим. 
Тошкент Давлат Дорилфунуни Журналистика факультетини тамомладим. 
Дорилфунунда ҳикоялар машқ этдим. 
Жумҳурият радиосида тўрт йил муҳаррир бўлиб ишладим. 
Қизил Армия сафларида ҳарбий хизмат қилдим. 
Икки йил «Ўзбекистон физкультурачиси» газетасида таржимон бўлдим. 
«Фан ва турмуш» журналида икки йил муҳаррир бўлиб ишладим. 
Москвадаги Жаҳон Адабиёти институтида ўқиб келдим. 
Мен ўрта мактабни битириб, шундай ният этдим: ўттиз-ўттиз беш ёшларгача 
уйланмайман, оила қурмайман, бирор идорада фақат тирикчилик учун ишлайман. 
Мен фақат бир мақсадни кўзладим: ўттиз-ўттиз беш ёшларгача жаҳон адабиётини ўқиш. 
Фақат ўқиш, ўқиш, ўқиш, қўл қотиб олмасин учун майда-майда ҳикоялар машқ этиб туриш. 
Мен шу ният йўлида иморат солмадим, машина олмадим, мансаб эгалламадим, шон-
шуҳрат қизғанмадим. 
Мен дунё талашмадим! 
Фақат изландим, фақат ўқидим. 
Ғанимларим мени ишдан ҳайдадилар. 
Курашда бир табиат қонуни бор: полвон даврада мағлуб бўлса, тақдирга тан бериб 
кетмайди. Йўқ, полвон ўзини боқади. Полвон ўзини парваришлайди. Полвон тинимсиз машқ 
олади. Рақибидан мағлубият аламини олиш учун шайланади. Рақибидан аламини олмасдан-да 
қўймайди. 
Мен гўдаклигимдан давраларда курашиб катта бўлдим. Полвонлик аждодимда бор
полвонлик қонимда бор. 
Менда ана шу полвонлик қоним қўзғалди. 
Мен ғанимларимдан алам олиш учун шайландим. 
Мен ким эканимни бир кўрсатиб қўйиш учун катта асарга қўл урдим. 
Ниҳоятда... ниҳоятда саноқли кунларда «Юлдузлар мангу ёнади» номли биринчи қиссамни 
яратдим. 
Мен бу қиссам билан ғанимларимга: «Мана, мен кимман!» деган бўлдим. 
Қисса элга манзур бўлди. 
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси ҳисобот йиғилишида йилнинг энг яхши қиссаси, дея 
баҳоланди. 
Ғанимларим бир куйди, бир куйди-е! 
Бу — тасодиф, дедилар. Кесакдан олов чиқди, дедилар. Фисқ-фасод тарқатдилар. 
Бир чақасиз кунларим бўлди. Ижара ҳақини тўлай олмай, ижарадан ҳайдалмиш кунларим 
бўлди. Бошпанасиз кунларим бўлди. 
Мен қишлоғимга қайтдим. 
Онам сандиқ ковлади. Латталар остидан бир тугунча олди. Тугунчани уч-тўрт айлантириб 
очди. 
Тугунчадан беш-олти сўм пул чиқди. 
Онам шу пулни менга узатди. 
Шунда... мен бир бошқа бўлиб қолдим. Мен ташқари отилиб чиқиб кетай, дедим. 
Бу пул... онамни... ўлимлик пули бўлди. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling